Аҳли дунё ҳақиқат бозорларида маъно савдогарларидан бир нарса олишни истамаса, ҳақиқий харидор бўлмаса савдо юрадими?
Баъзан харидор бўлмаса ҳам молга қаралади. Фақатгина молга бир қараб қўйиш билан кифояланган у аҳмоқ билан қандай қилиб савдо қиласан?
Зотан сенинг маънавий молингни сотиб олишга унинг қобилияти йўқ.
Фақатгина "Бу қанча, у қанча?" деб, сўрайди халос.
Бу сўрашлик вақт ўтказиш ва шунчаки бир қизиқиш учундир.
У зерикканидан сендан матоларни кўрсатишингни сўрайди. У жиддий бир харидор эмас, у мато изламаяпти.
Кўрсатган бир биридан гўзал матоларингга юз марталаб қарайди, аммо яна ёқтирмасдан сенга қайтариб беради. Унинг мато оладиган аҳволи йўқ, у ҳаво ўлчаяпти халос.
Жиддий бир харидорнинг виқори, келиб савдо қилиши қаердаю бир аҳмоқнинг ҳазил-мазаҳи қаерда?
Чўнтагида бир матолик ақчаси ҳам йўқ, нимасига либос олади?
У бозорда шунчаки бекорчиликдан айланиб юрибди.
Савдо қилиш учун бир чақаси ҳам йўқ. Унинг ёқимсиз сурати ва сояси ҳеч нарсага арзимайди.
(Аллоҳу Кариймнинг файз-раҳмат дўкони доимо очиқ, маънавий ашёлар ила тўладир. Аммо унинг чин харидори қаерда? Гарчи у Карийм зот, текинга ҳеч бир эвазсиз ашёларини тарқатмоқда. Ундан фақатгина ҳақиқий харидорлар ошиқ-муштоқлар олишлари мумкин. Дуч келган пасткаш, аҳли дунё у дўкондан савдо қила олмайди)
Бу фоний дунё бозорининг сармояси олтиндир.
У дунёнинг сармояси эса, ишқ ва икки намлик кўздир.
Қўлида пули бўлмай туриб бозорга борган киши умрини бекорга сарфлаган бўлади ва бозордан икки қўли бўш қайтади.
- Эй биродар, сен қаерда эдинг?
- Ҳеч бир ерда!
- Эй биродар, ейиш учун нима пиширдинг?
- Ҳеч бир нарса!
Ҳақиқий харидор бўл, токи сенга маънавий бир нарсалар берай. Ҳақдан ва ҳақиқатдан сўз юритайин.
Руҳоний, маънавий лаъл-жавоҳирларга ҳомила бўлган кўнглим, сенга маънавий лаъл-жавоҳирларни дунёга келтирсин.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…