Tabreziy_Rumiy.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бе ишқ мабош то набошӣ мурда
Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда...
Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда
Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Менинг ғамим, ғамли бўлганим учун эмас. Балки ғамсиз бўлганим учундир.
Ҳазрати Робиатул Адавия қуддиса сирруҳо
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Ҳар бир дам бир фикр, азиз меҳмондек ҳар куни сенинг қалбингга келади.
Эй жон!
Фикрни шахс деб бил. Зеро шахс фикри сабабидан қадр-қийматлидир.
(Эй солик!
Фикрни шахс ўрнида кўр ва уни жонли шахс деб бил. Зеро шахснинг шахсияти фикри сабабидан, унинг қадр-қиймати ва жони фикри сабабидан зоҳир бўлади.
“Эй биродар, сен фикр-андишалардан иборатсан. Ундан қолгани эт, суяк ва томирлардир”)

Ғам фикри агар шодлик йўлини тўсса, билгин ки шодликни ҳозирлигини кўрмоқда.
(Агар шодлик фикрини йўлини тўсиб, қалбингга ғам фикрлари келса маъюс бўлма. Шодлик келиши учун тайёргарлик кўрмоқда.

فَإِنَّ مَعَ ٱلۡعُسۡرِ يُسۡرًا *

إِنَّ مَعَ ٱلۡعُسۡرِ يُسۡرٗا*

Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир*
Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир*
(Иншироҳ, 5,6-оятлар)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
من حسرت دیدار تو دارم به که گویم
از بهر تو من ابر بهارم به که گویم
غیر از تو کسی را به خدا دوست ندارم
از نرگس چشم تو خمارم به که گویم

Ман ҳасрати дийдори ту дорам, ба ки гӯям.
Аз баҳри ту ман абри баҳорам, ба ки гӯям.
Ғайри аз ту касе ро ба Худо дӯст надорам.
Аз наргиси чашми ту хуморам, ба ки гӯям…

Мен сенинг дийдоринг ҳасратидаман, оҳ кимга айтай?
Сен сабаб мен абри баҳорман, оҳ кимга айтай?
Валлоҳи сендан ўзга ҳеч кимни дўст тутмадим.
Сенинг наргис кўзларинг хумориман, оҳ кимга айтай?


Эй жавон!
Бу жисм меҳмонхона, ҳар тонг вақтида унга югургилаб янги бир меҳмон келади.
(Аллоҳ йўлида илк қадамларини ташлаётган соликларга нафсоний, шайтоний, малакий ва раҳмоний бўлган бир қанча хавотирлар ҳужум қилади. Бу хавотирларнинг ҳар бири кофир ва ё мўмин, хоин ва ё амин меҳмонларга ўхшайди)

Ҳаргиз “Бу менинг бўйнимга осилиб олди” дема. Зеро тезда яна йўқликга қараб учади.
(Эй солик!
Ҳаргиз бу меҳмонга келган фикр ва хотиралар қалбингда қарор топади, деб ўйлама. Зеро бу фикрларни бири кетиб бири келаверади ва кетгани йўқлик сари учади)

Ҳар нарса олами ғайбдан келадиган бўлса, сенинг қалбингда меҳмондир.
Уни ҳурмат билан яхши кутиб ол.
(Олами ғайбдан мурод, олами маънодир. Зеро олами маъно авомга нисбатан мастур, хосларга нисбатан макшуфдир.
Яъни, олами маънодан сенинг қалбингга ҳар нарса келса у фикр-андиша меҳмондир. Уни хурсанд қил. Ўзингча унинг аҳволини тадқиқ қил. Агар мувофиқи шариат бўлса уни ижро қил, акси бўлса тарк қил. Зеро у меҳмонлар узоқ турувчилардан эмас, тезда яна ғойиб бўлишади)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Инсоннинг танаси меҳмонхонага ва унга воқеъ бўладиган турли туман фикр ва тушунчалар меҳмонга ўхшайди. Ғам ва шодлик тушунчаларига нисбатан ризода бўлган ориф, меҳмоннавоз инсон кабидир. Худди Ҳазрати Иброҳим алайҳис саломга ўхшайди. У зотнинг эшиклари меҳмонлар учун доимо очиқ эди.
Кофир-мўмин, хоин-амин ажратмай барчага баробар очиқ чеҳрада, иззат-икромда бўлар эдилар.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Севгилимнинг ишқига асир бўлганимнинг илк вақтларида, қилган фарёдларим қўшниларимни ухлатмас эди.
Энди эса фарёдларим озайди, ишқим эса ортди.
Зеро оташ аланга олган вақт, тутун қолмайди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Барча дардлар нарвонга ўхшайди. Нарвоннинг поялари ўрнашиб олинадиган жой эмас, балки тезда босиб ўтиб кетиладиган жойдир. Қандай ҳам улуғ саодат шундай кишига ки, уни тезда босиб юқорилаб яна тезда ўзига келса.
Яна у ўзига узоқ масофалар яқин бўлганини ҳам англаб етса ва нарвоннинг пояларида умрини сарф этмаса...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Киши илм ва амални ўзида жаъмламагунча ҳаким бўла олмайди.
Ибн Қутайба раҳимаҳуллоҳ
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!


Ў Л Д И . . .

Бир соатдан сўнг унингсиз овқатлана бошлашди.
Бир кундан сўнг дўстлари тарқалди.
Бир хафтадан сўнг ўрнида бошқаси ишлай бошлади.
Бир ойдан сўнг автомашинасини сотишди.
Бир йилдан сўнг севгани бошқаси билан оила қурди.
Аммо у, булар учун бутун ҳаётини берган эди.

Аллоҳнинг ризосини ташлаб, ортидан қувган ҳар бир нарсанг йўқ бўлишга маҳкумдир ва оқибатда сен маҳрумдирсан.
Ақл юритмайсанми…


Аҳли дунё ҳақиқат бозорларида маъно савдогарларидан бир нарса олишни истамаса, ҳақиқий харидор бўлмаса савдо юрадими?
Баъзан харидор бўлмаса ҳам молга қаралади. Фақатгина молга бир қараб қўйиш билан кифояланган у аҳмоқ билан қандай қилиб савдо қиласан?
Зотан сенинг маънавий молингни сотиб олишга унинг қобилияти йўқ.
Фақатгина "Бу қанча, у қанча?" деб, сўрайди халос.
Бу сўрашлик вақт ўтказиш ва шунчаки бир қизиқиш учундир.
У зерикканидан сендан матоларни кўрсатишингни сўрайди. У жиддий бир харидор эмас, у мато изламаяпти.
Кўрсатган бир биридан гўзал матоларингга юз марталаб қарайди, аммо яна ёқтирмасдан сенга қайтариб беради. Унинг мато оладиган аҳволи йўқ, у ҳаво ўлчаяпти халос.
Жиддий бир харидорнинг виқори, келиб савдо қилиши қаердаю бир аҳмоқнинг ҳазил-мазаҳи қаерда?
Чўнтагида бир матолик ақчаси ҳам йўқ, нимасига либос олади?
У бозорда шунчаки бекорчиликдан айланиб юрибди.
Савдо қилиш учун бир чақаси ҳам йўқ. Унинг ёқимсиз сурати ва сояси ҳеч нарсага арзимайди.
(Аллоҳу Кариймнинг файз-раҳмат дўкони доимо очиқ, маънавий ашёлар ила тўладир. Аммо унинг чин харидори қаерда? Гарчи у Карийм зот, текинга ҳеч бир эвазсиз ашёларини тарқатмоқда. Ундан фақатгина ҳақиқий харидорлар ошиқ-муштоқлар олишлари мумкин. Дуч келган пасткаш, аҳли дунё у дўкондан савдо қила олмайди)
Бу фоний дунё бозорининг сармояси олтиндир.
У дунёнинг сармояси эса, ишқ ва икки намлик кўздир.
Қўлида пули бўлмай туриб бозорга борган киши умрини бекорга сарфлаган бўлади ва бозордан икки қўли бўш қайтади.
- Эй биродар, сен қаерда эдинг?
- Ҳеч бир ерда!
- Эй биродар, ейиш учун нима пиширдинг?
- Ҳеч бир нарса!
Ҳақиқий харидор бўл, токи сенга маънавий бир нарсалар берай. Ҳақдан ва ҳақиқатдан сўз юритайин.
Руҳоний, маънавий лаъл-жавоҳирларга ҳомила бўлган кўнглим, сенга маънавий лаъл-жавоҳирларни дунёга келтирсин.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Эй сўзлагувчи ориф!
Наво сўзла ё дуруст сўз ё хатойим сўзла.
Гулистону чаман эшикларин оч,
Чун булбули мастдек ошноликдан сўзла…

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Мен осий бандаман, сенинг ризойинг қайда?
Кўнгли қоронғуман, сенинг нуру сафойинг қайда?
Бизга тоатимиз учун жаннат бахш этадиган бўлсанг,
Бу байъдир, сенинг лутфу аътойинг қайда?
Абу Саъид Абул Хайр қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Меҳрибон Аллоҳ, ғафлат ва хатоларга тўла намозларимизни ўзининг фазл-марҳамати ила "МЕЪРОЖ" га айлантирсин!
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...


Barchamizga Isro va Me'roj kechasi muborak bo'lsin!
Mehribon Alloh bu kecha, bu kunning barokatidan barchamizni bahramand aylasin!
t.me/TabreziyRumiy
O'zini tanimoq istagan ko'ngillar uchun...


Эй ғуломат ақлу тадбироту ҳуш
Чун чунинӣ хеш ро арзон фурӯш.

Эй инсон!
Ақл, тадбир ва идрок сенинг ғуломингдир.
Нега энди ўзингни бунчалар арзон сотувчи бўлаяпсан?

(Эй инсон!
Ақл, тадбир ва идрок каби Ҳақ таолонинг неъматларига ғарқ бўлиб, буларнинг барчаси сенинг хизматкоринг экан нима учун энди ўзингни хизматкоринг бўлган нарсаларга қул, асир қилдинг.
Бу қадар шарофат ва каромат билан нега энди ўзингни бунчалар арзон сотувчи бўлдинг?!)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


اي غلامت عقل و تدبيرات و هوش
چون چنيني خويش را ارزان فروش
حضرت مولانا


Яқинроқ кел, яқинроқ эй Абул вафо
“Мен ва биз” дан кеч тезроқ кел.

Яқинроқ кел, “мен ва биз” дан кеч
Яқинроқ кел, то на “сен” қолсин на “биз”.

Кибру такаббурдан кеч ва ол
Кибр эвазига шундай Кибриё.

Деди “Аласт” ва сен дединг “Бало”
“Бало” шукри нима, чекмак бало.

“Бало” сирри нима ки яъни манам
Ҳалқа занман даргоҳи фақру фано.

Ҳам кет жойдан ва ҳам кетма жойдан
Жо қаерда, ҳузуридан бошқа борми жо?

Ўзликдан бўл пок, ҳаммадан кўра бўл хок
Токи сенинг хокингдан унсин гиё.

Гар қуруқ гиё бўлдинг, яхши ён
Токи сенинг ёнишингдан таралсин зиё.

Гар ёнишдан бўлдинг чу кулдек
Бўлсин сенинг кулинг кимё.

Қара ғайбга неча сон кимёлар бор
Бир каф хокдан сени ҳам айлар кимё.

Денгиз кафидан нақш бўлди замин
Қаро тутундан нақш бўлди само.

Луқмаи нонни жонга қилди мадад
Боди нафасга берди шунча илмҳо.

Шунингдек кору гиёга жон бахш эт
Бу фақир жондан билсин жуду сахо.

Жон иллатла тўлди, унга бер
Гўзал жон бўстонин ва бе мунтаҳо.

Бас қилай бу сўзни ва хомуш бўлай
Хомушликда бўлсин суҳбати жонафзо…

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…




Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,
Набий алайҳиссалом:
-“Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатда мени кўрган бўлади. Чунки шайтон менинг мисолимга кира олмайди”, дедилар.


Ё Рабб, менга халқни суянчиқ қилма,
Гадоу подшоҳга асло муҳтож қилма,
Караминг билан қаро сақолим оқартдинг,
Бу оқсақолим билан юзимни қаро қилма…
Абу Саъид Абул Хайр қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.