#Карьера_куни
Бухорода вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан "Карьера куни" ташкил этилди
Бухоро шаҳрида тиббиёт соҳасига қизиқувчи ёшлар учун муҳим тадбир – “Карьера куни” ташкил этилди. Ушбу тадбирда Тошкент вилояти Тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари, соҳа мутахассислари фаол иштирок этди.
Тадбирнинг асосий мақсади — тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва ёш мутахассислар учун ишга жойлашиш имкониятларини ошириш, уларни соҳага оид янгиликлар ва ишчи ўринлари билан таништиришдан иборат бўлди.
Тошкент вилоятидан ташриф буюрган Тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари вилоятдаги шифохоналарда мавжуд бўш иш ўринлари, моддий рағбатлантириш ва касбий ўсиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Шу билан бирга, улар иштирокчиларнинг саволларига жавоб бериб, тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятини яратишди.
Карьера куни доирасида тиббиёт ташкилотлари ва таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди, 48 нафар талаба томонидан вилоятда ишлаш истаги билдирилди.
Telegram | Facebook