Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"КУН МАВЗУСИ"

Безгак касаллиги қай даражада хавфли?

Telegram | Facebook


#Жараён

Ҳудудларда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари давом этмоқда

Оққўрғон тумани Тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиникасида эҳтиёжманд аҳоли қатламига "Соғломлаштириш ойлиги" муносабати билан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

Тадбирда жами 188 нафар фуқаро малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Уларнинг соғлиги батафсил ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.

Тиббий кўрик якунларига кўра, 1 нафар фуқаро стационар даволанишга йўналтирилди. 50 нафардан ортиқ беморга амбулатор муолажалар белгиланди ва улар бепул дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Шунингдек, тиббий кўрик доирасида аҳолига соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни ошириш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича зарур маслаҳатлар берилди.


Telegram | Facebook


#Соғломлаштириш_ойлиги

"Соғломлаштириш ойлиги" доирасида Оҳангарон туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

Бугун "Соғломлаштириш ойлиги" муносабати билан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Оҳангарон тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида туман аҳолиси учун навбатдаги бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрикда жами 155 нафар фуқаро малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди. Текширувлар давомида фуқароларнинг соғлиғи ҳолати ўрганилиб, ҳар бирига алоҳида ёндашувлар асосида зарур тиббий тавсиялар берилди.

Тиббий кўрик якунларига кўра, 130 нафар беморга муолажалар белгиланди Қолган фуқароларнинг соғлиғи яхши деб топилиб, уларга соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни ошириш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича зарур маслаҳатлар берилди.

Telegram | Facebook


#Карьера_куни

Битирувчи шифокорлар вилоятдаги бирламчи тиббиёт муассасаларига жалб этилмоқда

2025 йил учун Тошкент вилояти тиббиёт тизимида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришиш мақсадида Тошкент Давлат тиббиёт университетида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ҳудудий тиббиёт бирлашмалари кадрлар бўлимлари раҳбарлари иштирок этди. Улар 2024-2025 ўқув йили битирувчилари билан суҳбатлар ўтказиб, вилоятда мавжуд шифокор вакант ўринлар ва ёш мутахассисларга яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида батафсил маълумотлар беришди.

Меҳнат ярмаркаси давомида битирувчилар билан ҳам мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг ихтисослигига мос бўш иш ўринлари тақдим этилди. Шунингдек, улар учун амалга оширилаётган қатор имтиёзлар, жумладан уй-жой билан таъминлаш, моддий рағбатлантириш, илмий фаолиятга ёрдам каби масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Бу жараёнда қатор ёшлар билан тўғридан-тўғри меҳнат шартномалари имзоланди.

Telegram | Facebook


Nurafshon_TV dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#fursat
📍BEKOBOD SHAHRI

“XALQARO HAMSHIRALAR KUNI” KENG NISHONLANDI


14.05.2025

🚀Telegram 📷Instagram
🎬YouTube 🔵Facebook




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тиббий_кўрик

"Соғломлаштириш ойлиги" доирасида Зангиота туманида кенг қамровли тиббий кўрик ўтказилди

Бугун "Соғломлаштириш ойлиги" муносабати билан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида туман аҳолиси учун навбатдаги бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбирда жами 487 нафар фуқаро малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг соғлиғи ҳолати батафсил ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.

Тиббий кўрик якунларига кўра, 2 нафар фуқаро стационар даволанишга йўналтирилди. 59 нафардан ортиқ беморга амбулатор муолажалар белгиланди ва улар бепул дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Қолган фуқароларнинг соғлиғи яхши деб топилиб, уларга соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни ошириш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича зарур маслаҳатлар берилди.

Telegram | Facebook


#Ишонч_2030

Она ва бола саломатлиги йўлидаги муҳим лойиҳа

Хабарингиз бор, “Ишонч 2030” лойиҳасида вилоятда барча туғруқ комплексларини тўлақонли ва сифатли тиббий жиҳозлар билан таъминланмоқда.

Бўка тумани Тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимига ҳам 9 хил турдаги 11 та тиббий аппаратура ва жиҳозлар ажратилган эди.

Айтиш мумкин, ушбу замонавий тиббий жиҳозлари ўз навбатида оналар ва гўдаклар ўлимини олдини олиш, муддатидан олдин туғилган чақалоқларни парваришлашда муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, чақалоқлар Нео-терм 1, ИВЛ, СИПАП, Наркоз аппарати, жарроҳлик амалиёти хонасига ёритгич лампа, жарроҳлик столи, кардиомонитор, туғруқ кровати ва кардиотохограмма жиҳозлари ўрнатилиб, ҳозирда  тўлиқ иш жараёнида қўлланилмоқда.

Мазкур жиҳозларни мониторинг қилиш мақсадида соҳа вакиллари, Швецария банки, ЮНЕСКО, ЮНФПА жаҳон ташкилотлари вакиллари ва бир қанча экспертлар ўрганишди.

Жиҳозлардан самарали ва мақсадли фойдаланилаётганлиги кўздан кечирилди.

Telegram | Facebook


O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Axborot 24 | Tibbiyotda xalqaro hamkorlik
#13may

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram

9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.