Эътироф!
ЭНДИ СОҲАДА ТУБ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ
– Бундан уч-тўрт йил илгари туманларда фаолият кўрсатган ирригация бўлимлари ходимларига ишни ташкил қилиш жуда машаққат эди, – дейди Ангор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ҳисобчиси Шуҳрат Амонниёзов. – Харажатлар сметасининг 4-гуруҳига маблағ деярли ажратилмасди.
Ваҳоланки, суғориш тармоқларини таъмирлаш, улардаги гидротехник иншоотлар ва гидропостларни алмаштириш, яроқсизлари ўрнига янгисини ўрнатиш ҳамда бу иншоотларни бўёқлаш учун ҳатто оддий бўёқ харид қилишга ҳам маблағимиз йўқ эди. Куз-қиш мавсумида суғориш тармоқларини тозалаш жараёнида зарур бўладиган экскаваторни баъзида ҳавза бошқармаси ажратса, кўпинча қайсидир тадбиркор ёки фермер хўжалигидан илтимос қилиб олиб келардик.
Бугун Ангор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ҳисоб рақамида 600 миллион сўм бор, яқин кунларда бу рақам янада йириклашади. Бу маблағ ДМ балансидаги объектларни сақлаш ҳамда техник ҳолатини яхшилаш харажатларига сарфланмоқда.
Батафсил