МАРКАЗИЙ ОСИЁДА СУВ: КЕЛАЖАК ҲАМКОРЛИКДА
2024 йил 8 ноябрь куни Тошкентда “Марказий Осиёда сув: келажак ҳамкорликда” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.
Унинг очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Президентимиз ташаббуслари билан соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Хусусан, куни кеча Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифалар аҳамиятига эътиборни қаратди.
Илмий-амалий конференцияда Марказий Осиё минтақасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сувнинг ҳисоб-китобини рақамлаштириш, шаффоф тизим яратиш, сув тежовчи технологиялар қамровини кенгайтириш, каналларни бетонлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Тадбирда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғиз Республикаси сув хўжалиги соҳаси вакиллари, Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси, унинг Илмий-ахборот маркази, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, олимлар, мутахассислар сўзга чиқдилар.
Батафсил