ШЕРОБОДДАГИ КАНАЛ ВА ИЧКИ СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИГА СУВ ЎЛЧАШ ҚУРИЛМАЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА
Шеробод тумани экин майдонларига «Шеробод ўнг тармоқ» магистрал каналидан 81 та ички суғориш тармоқлари орқали обиҳаёт етиб боради. Ушбу суғориш тармоқларида оқадиган сувнинг аниқ ҳисобини юритиш учун туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ мутахассислари 2022–2023 йиллар давомида суғориш тармоқларининг 26 тасига «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатганди.
Қурилмаларнинг барчаси марказга интеграция қилинган бўлиб, маълумотлар олинмоқда. Қурилмаларнинг баъзиларидан маълумотлар узатилишида хатолик юзага келганда уларни ўрнатган пудратчи ташкилот мутахассислари чақирилиб, сим карталари алмаштирилмоқда ва носозликлари бартараф этилаяпти.
– Туманимиз ҳудудидаги канал ва суғориш тармоқларининг ҳаммаси ҳам марказга яқин эмас, – дейди Шеробод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ Ишлаб чиқаришни ташкил этиш шуъбаси бошлиғи Баҳром Авдаров.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
Батафсил