Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармасининг қидирув шуъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш, қидириб топиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар олиб бормоқда.
Хусусан, бошқарманинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2024 йилда жами 506 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, шундан 325 нафар қарздор фуқаролар топилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган.
Қидирувдаги шахсларнинг 190 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 21 нафарига эса жиноят ишлари қўзғатилган. Шунингдек, қидирув тадбирлари давомида топилган шахсларнинг 84 нафари алимент қарздорликларини бартараф этиб, 30 нафари эса тушунтириш тарғибот ишлари натижасида яраштирилди.
Ҳозирда қидирув эълон қилинган алимент тўловчи қарздорларнинг 92 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар асосида сўровномалар юборилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
@Surxondaryo2025