Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси Денов тумани “Буюк келажак” маҳалласида ўрганилди.
Масъуллар ушбу маҳалла ҳудудида қурилган кўп қаватли уй-жойларда бўлиб, жамоат ва мулк хавфсизлигини таъминлашда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида янги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилаётган бўш турган бинолар сектор раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида кўздан кечирилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ҳудудда янги ташкил этилган Оила кутубхонаси ёш китобхонларнинг севимли масканига айлангани таъкидланди.
Сўнгра, туманнинг “Қўзичоқли” маҳалласида қурилган ёшлар, саноат ва тадбиркорлик зонасида ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишилиб, ташаббускор ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сурхондарёдаги тезкор янгиликлар каналига обуна бўлинг ❗️❗️❗️
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+jMR3Ru8Jf2s1NDkyYUTUB KANALGA AZO BO'LING
https://youtube.com/@erkinsherobod?si=I2hGC7wKHtAhfokC