💬 АОКАнинг ҳудудий бошқармалари фаолияти билан танишамиз: Сурхондарё АОКБ
⏺Сурхондарё вилоятида 36 та газета-журнал, 2 та телеканал, 1 та радиоканал, 5 та веб-сайт, 4 та хусусий нашриёт, 2 та босмахона, 58 та матбаа корхонаси ҳамда давлат бошқарув органларининг 63 та ахборот хизмати фаолият юритаётган бўлиб, уларда 480 нафарга яқин ходим меҳнат қилади.
⏺Шунингдек, Собир Термизий номидаги вилоят, 13 та туман ахборот-кутубхона марказида 304 нафар ходим китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, мутолаа маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш билан шуғулланиб келмоқда. Ахборот-кутубхона марказларининг умумий фонди 762 минг нусхани ташкил этади.
⏺Сурхондарё вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси балансида бўлган “Матбуот уйи”да айни пайтда ҳудудий бошқармадан ташқари Термиз шаҳрида чоп этиладиган газеталар, республика марказий нашрларининг вилоятдаги мухбирлари, Ўзбекистон Журналистлар, Ёзувчилар уюшмаларининг вилоят бўлимлари фаолият юритмоқда.
⏺Вилоятда ўтган 2024 йилда маҳаллий нашриёт ва матбаа корхоналари томонидан 195 номдаги 271 мингдан зиёд нусхада адабиётлар чоп этилган.
⏺Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳозирда ахборот соҳасидаги ишларни замон талабларига мос равишда самарали амалга ошириш, оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа, ахборот-кутубхона ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот хизматлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишни янгича шароитда изчил давом эттириб келмоқда.
✍️ Батафсил
https://t.me/+jMR3Ru8Jf2s1NDky