ХУРМАТЛИ МАСЪУЛЛАР!
Биз, Андижон шаҳар Тошкент кўчаси 32-уйда яшовчи фуқаролар 21.10.2024 йил куни кўчамиз бошидаги ноқонуний қурилма (зина ва унинг остидаги хожатхона)ни буздиришда амалий ёрдам сўраб, Агентликнинг Андижон шаҳар бўлимига ариза киритганмиз.
Мана 3 ойга яқин вақт ўтдиямки на қурилманинг бузилишидан ва на хатимизга жавобдан дарак йўқ.
Мулкдорга тегишли худуд етарлича катта. Бир неча бор илтимос билан учрашилди. Қўшничилик ришталари, ўзбекчилик ва мусулмончилик тартиблари (кўча бошида туалет... жуда хунук холат!) эслатилди. Бузиш расходини кўтаришимиз таклиф қилинди. Хатто, хашар йўли билан қилинган асфальтга "мен хам бир тан қўшиламан" деб, якунида тескари қараб қочди. Ориятли экан.
Қўшниларни юзига оёқ қўйишни қонуний тартибда кўрсатиб қўяйлик десак, қонун хам декретда шекили...
Масъуллардан илтимос, отпускда бўмасез шуғулланиб қўйинг.
Таклиф қиламиз: КАДАСТР, СЭС, ДСИ СУВОҚАВА.
Мўлжал: ҲОКИМИЯТ ХИЗМАТ УЙИга келиб шу расмга қаранг. (катталарни йўлига чиқиб юрмелик тағин)