Soyadagi siyosatchilar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Фаолиятим давомида манфаат топган бўлсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз бизнинг қусримиздан билинг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Хотиндан куркма болам…

Гап қайтарма айтганин қил хотинингдан қўрқма болам.

Кайфият учун. Ҳамма айтганини қилиб нимасидан қўрқамиз! Масаланда 😎

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Трамп болаларнинг жинсини ўзгартириш операциясини тақиқлади 

АҚШ президенти бунга чек қўйилмаса, у мамлакат тарихида доғ бўлиб қолишини таъкидлади.

——-
Тентак бўлса ҳам калласи ишлабди. Биздаги рўмолпурушларга ҳам нимадир деб юборса бўларди.

© jurnalistuz

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Тайёр туринг: Янги кампания бошланади

Аҳоли ва хўжалик субъектлари бинолари томларининг камида 50%ида қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Биз билгандик, биз кутгандик.

Қуёш панели импортига яширинча киритилган тақиқ ва божларни бекор қилиш ҳақида бирон овоз чиқарилмаган.

Тор манфаатларнинг қулоғи ва бошини яширишга уринмай ҳам қўйишди.


Мактаб формасига қарши аргументлар!

1. Сизни рамкага олиб боради

Қоида тариқасида, мактаб формаси ўзини намоён қилиш учун жой бермайди. Бундан ташқари, маъмуриятнинг чексиз етирозига жой беради - кўйлак тўғри емас, кўйлаги тўғри емас, нега юбкада емас. Ўқитувчилар ўзларининг ўқишларига еътибор бериш ўрнига, ташқи кўриниш ҳақида маъруза ўтказишади.

2. Ҳали ҳам ҳасад қилиш учун сабаблар бор.

Жамиятда ижтимоий тенгсизлик мавжуд ва уни кийимни бирлаштириш билан бартараф етиб бўлмайди. Оилаларнинг турли бойликлари ҳали ҳам ажойиб гаджетларда, саёҳатдан олинган фотосуратларда ва ижтимоий тармоқлардаги постларда намоён бўлади. Оила бойлигидан кўра инсоний фазилатлар муҳимроқ еканлигини болаларга ўргатиш яхшироқдир. Бир хил кийиниш кодини жорий қилиш муаммони ҳал қилмайди.

3. Кийиш ҳар доим ҳам қулай емас

Ҳаракатни чеклайдиган кўйлагида еттита дарс учун ўтириш ёки ҳар сафар стулни синчковлик билан текшириш, тайтингизда илмоқлар қолдиришдан қўрқиш енг қизиқарли машғулот емас. Дарсдан чалғимаслик учун қулай жинси шимлар ва козок кийиш мумкин бўлганда мактаб формасини кийиш керакми?

4. Aксарият болалар буни ёқтирмайди

Мактаб формасига қарши асосий далил шуки: “Мен формани яхши кўраман! Мен уни ҳар доим кийишим мумкин еди! ” Катта еҳтимол билан, агар талаба ташқи кўринишини ёқтирса, ўқишга бўлган мотивация юқори бўлади. Ўсмирлар учун ташқи кўриниш айниқса муҳимдир - улар корпоратив муҳитни емас, балки еркинлик ва ўзини намоён қилишни хоҳлашади. Келажак авлодга танлов ҳуқуқини бериш вақти келмадими?

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Muqaddima biz bilan!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Davlatlar qanday barbod bo‘ladi?

📖 Ibn Xaldunning “Muqaddima” asari shunchaki tarix kitobi emas. U jamiyatlarning gullab-yashnashi va inqirozi, davlatlarning paydo bo‘lishi va yemirilishi haqida chuqur tahlil beradi.

🎙 Ushbu mavzuda gurungdoshlar Abror Muxtor Aliy va Said Komil Muhammad Karim bilan qiziqarli suhbat bo‘lib o‘tdi. Ushbu gurungda “Muqaddima”ning eng muhim g‘oyalari muhokama qilingan.

📅 1-fevral kuni 20:00 da “ibook”ning YouTube sahifasida to’liq suhbatni tomosha qilishingiz mumkin!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Андижон вилоятида Вазирлик ва Бошқарув идоралари раҳбарлари сайёр қабуллар ўтказмоқда!

📅 Қабул жадвали:

Бугун: Андижон тумани, «Пахтачилик» институти
(Андижон, Пахтаобод, Избоскан, Балиқчи туманлари).

Эртага, 29 январ: Бўстон тумани (Бўстон, Улуғнор, Шаҳрихон туманлари фуқаролари).

30 январ: Марҳамат тумани (Марҳамат, Асака, Булоқбоши туманлари).

31 январ: Қўрғонтепа тумани (Хонобод шаҳри, Қўрғонтепа, Хўжаобод, Жалақудуқ туманлари).

Бу имкониятдан фойдаланиб қолинглар, агарда муаммоларингиз бўлса, сайёр қабулларга келинглар.

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Кун ҳикмати:

«Ҳақиқат бор лекин ҳақиқатни айтадиган одам йўқда. Ҳақиқат шунинг учун оёқни остида қолиб кетади».

© Ёзувчи ва жамоат арбоби Мурод Муҳаммад Дўст

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


❗️Абдураҳмон Ташанов ўзига босимлар бошланганини маълум қилди

Ҳуқуқ фаоли 26 январ куни Тошкент аэропортида паспорти олиб қўйилиб, ўзига ҳақоратомуз муносабат қилинганини айтган. Аввалроқ Ташанов ўзи ҳақида компромат йиғишга уринишаётгани ҳақида хабар қилганди. У энди президентга мурожаат қилмоқчи.

"26 январ куни Ҳиндистонга учаётганида, Тошкент халқаро аэропортида унинг паспортини олиб қўйиб, 1 соатдан ортиқ ушлаб туришган ҳамда ҳақоратомуз муносабатда бўлишган."

«Деҳлига жуда ёмон кайфиятда учяпман. Аэропортда нарсаларимни титиб ташлашди, паспортимни олиб қўйиб, бир соатдан ортиқ ушлаб ўтиришди. Ечинтириб, чотимгача текширишди. Ўта ҳақоратомуз муносабатда бўлишди. Кимга шикоят қиламан, ҳатто билмайман.

Аэропорт ходимларининг юз-кўзида хижолатчилик сездим. «Ака, хизматчилик, сизни таниймиз» дейишди. Бунақанги ҳақоратомуз муносабатдан сўнг ортга қайтмоқчи бўлдим, шеригим шаштимдан қайтарди. Шарафсизлар.

Ҳуқуқ ҳимоячиси бўла туриб, ўзгалар ҳуқуқини ҳимоя қилиб, шарафсизлар олдида ожиз қолдим. Соғлиғимга путур етди, ўтган ҳафта шифохонадан чиққандим. Минг лаънат!» — деб ёзган ҳуқуқ фаоли.


👉 @r_kusherbayev


Алишер Қодир антиутопияси?

Ўтган ҳафта бош яшинқайтаргич миссиясини яна ўз қўлига олган Алишер Қодир навбатдаги антиҳақиқат билан бўлишди: Эмишки, тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди.

Албатта, иситиш ва овқатга газ ёқадиган халқ ва коса оқариши ўртасида ҳеч бир пруф йўқ. Бир грамм ўзининг гази йўқ гуржилар газ ёқади, ватани газни устидаги озарлар газ ёқади, бутун дунёдан газ сотиб оладиган немислар, британлар, голландлар газ ёқади Лекин уларнинг косаси оқарган. Демак, газни ёқиш ёки қайта ишлаш бу танлов, танловни эса эркин бозор беради. Алишер Қодирни ким ва қандай сайлаган билмайман, лекин у сиз ва биз учун танлаб бермоқчи: газ ёқма, косанг оқармайди.

Айни пайтда:

1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлигини эслатган Алишер Қодир (эслатмаса, билмасмидик) 4 млрд.долларга қурилган ва айнан шунақа маҳсулотлар ишлаб чиқариши керак бўлган GTL завод декабрдан апрелгача ишламаслигини негадир ёдга олмаган.

GTL ва кимё заводлардан тортиб иссиқхоналаргача газдан узилиб, ўзбекнинг субсидияланаётган гази бир тўда олигархлар томонидан экспорт қилинаётгани Алишер Қодирни ҳайрат солмаган. Нега Алишер Қодир газ экспортини тўхтатишни сўрамайди? Алишер Қодир Ўзбекистонни талаётган олигархлардан қўрқадими ё уларнинг феълан адвокатими?

Алишер Қодир ўрисники (балки аслида ўзимизники) дейилган газни Гонконгда жойлашган ўртакашдан “импорт” қилинаётганини жуда яхши билади, лекин параламентда қўр тўкиб ўтириб, ғинғ демайди.

Алишер Қодир миллат ва унинг косаси ҳақида қайғурар экан, нафақат Ўзбекистон, бутун Марказий Осиё газ инфратузилмаси юраги бўлишига қарамай, шимол олигархиясига совға қилиб юборилган Газли омборини ўзбек халқига қайтарилишини, яъни миллийлаштиришни талаб қилмайди.

Нега Алишер Қодир охирги 8 йил ичида бир тўп энергошотирлар томонидан олигархияга совға қилиб юборилган конлар, улушлар ва активларни тафтиш қилиш, схемалар қонунийлигини ўрганиш, энерголюстрация масаласини параламентга чиқармайди?

Нимага?

Булар Алишер Қодир сайлов дастурида йўқ, Алишер Қодир сайловчиларига ўзбек халқини талаётган ўғри олигархияга қарши курашаман, деб ваъда бермаган, дейсизми?

Унда, нима Алишер Қодир 4 ой аввалги сайлов-палов кампаниясида аҳоли газдан узилмаса, халқ косаси оқармаслигини очиқ-ойдин айтганмиди? Шунга халқдан мандат олганмиди?

Ё буларнинг ҳаммаси негизида оқни қора деб эълон қилиш ва сиёсий иккиюзламачиликдан иборат антиутопия ётадими?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эронда хўрланган ўзбек бемор 😅

П/С: Ўзбекди ўзидан бошқаси ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди деган гаплар бор эди.

Ўзини ўзи қилади дияпди. Докторлар ҳам ўзимизники. Масаланда::-)))

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


❗️ Вазирлар ва уларнинг ўринбосарларининг маошлари ижтимоий тармоқларда портлади: ойига 174 миллион сўм!

Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Хилола Умарова ва унинг жамоасининг маошлари қизғин муҳокама қилинмоқда. Интернетда эълон қилинган маълумотларга кўра:

🔷 Вазир Хилола Умарова ойига 122 миллион сўм олади.

🔷 Унинг биринчи ўринбосари Шин Aгриппина – 174 млн.

Қолган ўринбосар ва бўлим бошлиқлари эса 52 миллион сўмдан 91 миллион сўмгача маош олади.

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


❗️"Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди" - Алишер Қодиров,
"Миллий тикланиш" демократик партияси фракциясининг раҳбари.

Тўғри, гапларида жон бор. Масалан, газни қўшнига сотиш мумкин, фақат овқат ва уйни иситишда фойдаланиш нотўғри.

Халқимизда ажойиб нақл бор қўшнинг тинч СЕН тин. СЕН совқатсанг ҳам қўшнинг совқатмасин! Бундай пирмано гапларга Ака Қодир!!! Масаланда

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


ANDIJON KASBIY KOʻNIKMALAR MARKAZI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#OAVda_biz #reportaj

⚡️ Andijonda probatsiya nazoratida turgan shaxslar bandligini ta’minlash borasidagi ishlar o‘rganildi.

✔️ Xabaringiz bor, Ichki Ishlar Vazirligi ishchi guruhi tomonidan Andijon viloyati probatsiya hisobida turgan nazorat ostidagi shaxslarni qayta kasbga oʻqitish va ularning bandligini ta’minlash boʻyicha amaldagi ishlar oʻrganilgan edi.

✍️ Shuningdek, Ishchi guruh a’zolari Andijon kasbiy koʻnikmalar markazi qayta kasbga tayyorlov kurslarida malakasini oshirayotgan nazorat ostidagi shaxslarning oʻquv va kasbga oʻrganish jarayoni bilan tanishgandilar..

📹 Ushbu hamkorlikdagi ishlar “Muloqot” telekanalining “Davr” axborot dasturi nigohida.

📌 Manzilimiz, Andijon shahar, “Boburshox” ko‘chasi, 4-uy

🌐 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalar:
Telegram | Youtube


Мен ёшлигимдан City муҳлиси эдим билсангиз биларсиз!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


ANDIJON KASBIY KOʻNIKMALAR MARKAZI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#OAVda_biz

OʻZARO HAMKORLIKDAGI ISHLAR OʻRGANILDI

🇺🇿Ichki Ishlar Vazirligi ishchi guruhi tomonidan Andijon viloyati probatsiya hisobida turgan nazorat ostidagi shaxslarni qayta kasbga oʻqitish va ularning bandligini ta’minlash boʻyicha amaldagi ishlarni oʻrganildi.

✍️ Ishchi guruh a’zolari Andijon kasbiy koʻnikmalar markazi qayta kasbga tayyorlov kurslarida malakasini oshirayotgan nazorat ostidagi shaxslarning oʻquv va kasbga oʻrganish jarayoni bilan tanishishdi.

📌 Manzilimiz, Andijon shahar, "Boburshox" ko'chasi, 4-uy

🌐 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalar:
Telegram | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ўзга_олам

«Ҳоким ҳам оддий одам, ҳокимлар ойдан тушмаган» - Канадаликларнинг тушунчаси.

Канаданинг ривожланган Ниагара шаҳарчасида 17 йилдан бери ҲОКИМЛИК қилаётган одамни қаранг.

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўхшаши йўқ ипотека кредити ҳақида экан!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қозоқ қўшниларимиз Чорсудаги гўшт бозоридан ҳайратда.

Қозоғистонлик тиктокер гўшт бозоридаги ахволдан хайрон қолганин айтиб биз Ўзбекларни соғлиғи учун қайғуриб танқид қиляпди

СЕС пулини олиб, инига беркиниб олган. Қўшниларимизга раҳмат. Яхшиям улар бор. Ўзимизда ҳам бор яхши гапирадиганлар. Улар гапирса қамалади. Масаланда?

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбек тили устозларига ҳам 50 фоизлик устама белгилансин!

Мен ўзбек (давлат) тили фани ўқитувчилари номидан ёзяпман.

Президентимизнинг тил байрамига бағишланган нутқида ўзбек тили, айнан ДАВЛАТ тили мавқеини ошириш мақсадида ўзбек тили фани ўқитувчиларининг миллий сертификатларига январ ойидан бошлаб 50% устама тўланишини таъкидладилар.

Вазирликлар эса она тилчиларга 50%, ўзбек тилчиларга эса 20% устама тўланиши  ҳақидаги қарорни бердилар.

Она тили ва ўзбек тили фани ўқитувчилари бир хил тўловни амалга оширдик, саволлар ҳам айнан бир хил, нимага устамада катта фарқ бўлиши  керак?

Ваҳолангки, Миллий сертификат низомида ўзбек (давлат) тилига ҳам тегишлилиги кўрсатилган бўлса, президентимиз давлат тили нуфузини ошириш учун ўзбек тили фани ўқитувчиларига 50% устама деб таъкидлаб турган бўлсалар-да, мутасаддилар буни инобатга олмаса?

Адолат юзасидан узбек тили устозларига хам 50 % устама белгилансин!

Мавлуда Рузметова,
Хоразм вилояти, Боғот тумани 36-мактаб ўқитувчиси.


👉 @Kusherbayevga_murojaat

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.