📝Хўрозқанд.
Раҳим йўл-йўлакай бозорга кирди. Ахир байрамда болаларнинг олдига қуруқ бориб бўлмас. Ҳар гал уйга кириши билан ўғли сумкасини очиб кўради. Айниқса, кичкинаси: «Да-да, та-а-та-а?» – дейди чучук тил билан. Қолаверса, бугун байрам.
Бозор ичкариси ва олдидаги дўконларнинг ҳаммаси бекиқ экан.
Бир дўкон эшигини ичкаридан маҳкамлаётган сотувчи қиздан бирров кириб чиқишни сўраган эди, чақиб олди: «Праздникдаям тинч қўясиларми, йўқми?! Обедгача ишладик, раҳмат деларинг». Раҳим қош-киприклари сурмадеккина бу чиройли қизнинг пирпираб учаётган юпқа лаблари тинишини бир зум кутиб турди-да, бироқ унга бирор сўз дейишни лозим топмади.
Бозор расталарини оралай бошлади. Одамлар тўда бўлаётган томон юрди. Жинси шим кийган, қизил кўйлакли бир ўсмир йигитча қўлбола хўрозқанд сотарди.
– Бунинг қанчадан? – сўради одамлар орасидан ичкарироқ суқилиб.
–Ўн тийиндан, – деди лаби-лабига тегмай сотувчи йигит.
«Болага хўрозқанддан ҳам зиёда совға бўладими?» ўйлади у ва сотувчига юзланди: – Бизга ҳам яхши-яхшисидан ўнта бергин.
Йигитча галстук таққан, шляпали бу одамга хавотирланиб қараб қўйди ва ўнта эмас, ўн иккитани қоғозга ўраб узатди.
–Кўп бўлди-ку?!
–Майли, байрамга совғаси билан бўлди.
Раҳим ўз зарарига янглишаётган бу йигитчага ажабланиб қаради.
Раҳмат айтиб, хўрозқандларни сумкасига солди. Паспортининг орасидан битта бешталикни олди-да, унга тутди. Йигит чаққонлик билан қайтим қайтарди.
Раҳим санаб кўрди: бешта бир сўмлик. Бирдан йигитга қаради. У ўзи билан ўзи овора, навбатдагиларга хўрозқанд ўраб узатар, бировдан пул олар, кимгадир қайтим қайтарарди.
Раҳим бир муддат иккиланиб қолди. Бир қарорга келгунча бўлмай қўллари пулни ғижимлаганча чолворининг чўнтагига солди. Оёқлари эгасига бўйсунмасдан юриб кетди. Сал узоқлашгач, орқасига қаради. Йигит бутунлай уни унутган, олди-сотти билан машғул эди.
«Нега бундай қилдим? Шу бир сўм билан бойиб кетармидим. Яна у менга сахийлик қилиб, иккита ортиқча хўрозқанд берди. Менинг бу қилиғим унинг мурувватига жавобми? Алданганни алдайвер экан-да? Йўғ-е, унчалик эмасдир. Бир савдогар-да. Бир сўм кам фойда кўрса нима қипти. Кўзларидан билиниб турибди чайқовчилиги. Йўқса, санаб берсин-да қайтимни. Мен ундан тортиб олганим йўқ. Ё киссасига тушдимми? Кимлардир ўғрилик қилиб яшаяпти-ку? Йўғ-е, ўйлаб, бош қотириб ўтиришга арзимайди. Бир сўм фойда қилсам қилибман-да. Яна кимдан, одамларни куппа-кундуз куни алдаётган савдогардан. Шунга шунча бош оғриқми, қўй-е!».
Шу орада у автобус бекатигача қандай бориб қолганини сезмади.
Автобусга ўтириб жўнади. Ўйлар эса уни ўз ҳолига қўймасди. Кўз олдига бояги йигитнинг кулиб «Байрамга совғаси билан бўлди» деяётган ҳолати келаверди.
«У-ку мурувват қилди. Бугун байрамлигини эслатди. Мен-чи? Наҳот, бир сўм учун шунчалик паст кетсам. Ўша пайт янглишибсиз укам, мана ҳақингиз десам, қанчалик хурсанд бўларди. Ҳар ҳолда ким бўлмасин кечқурун ҳамтовоқларига мақтанарди: «Дунёда инсофли одамлар ҳам бор экан.
Бугун биттасига адашиб ортиқча бериб юборсам, қайтариб берди-я».
Ё бўлмаса, устидан кулиб қўя қоларди: «Тешиб чиқармиди, ахмоқ». Нима бўлгандаям, қайтариб берганда маъқул бўларди. Бунчалик ўйлаб бошини ҳам қотирмасди. Кўнгил тинчлигига нима етсин». У киссасига солган бояги пулни олиб, санаб кўрди: бешта, бирининг чети сал йиртилибди, шумикан унинг ҳақи. Қоғозга ўроғлиқ хўрозқандларни ҳам эринмасдан санаб чиқди. Тўппа-тўғри: ўн иккита. Кўз олдига сумка титаётган ўғли, «та-та, та-та» дея талпинаётган қизчаси, уларга хўрозқанд улашаётган ўзининг шодон қиёфаси келди. Хотини, албатта, буни қанчадан олдингиз, деб сўрайди. Нима дейди, текинга тушди, дейдими. Қолаверса, қайси кўнгил билан текинга тушган хўрозқандни ўғли ҳам қизчасига совға қилади. У ҳеч қачон уйига бунақа нарса олиб борганмас.
Автобус тўхтади.
У мажолсиз, руҳсиз, хаёлан ўзи билан ўзи олишиб, судралганча ўрнидан турди.