Боядан бери индамай ўтирган ойим гапга аралашди.
– Ҳар ким ўзидан ўтганини ўзи билади, болам, – деди совуқ оҳангда. – Нима қиласиз бечорани уялтириб.
– Вой-вой-вой! Манов одамни қарайла! – Ҳури сатанг бирдан жиддий тортди. – Ман осин деб этагига осилвотманми?! Манам ўзимдан ўтганини ўзим биламан. Бирамас, иккита тирик етимни боқиб ўтирибман.
– Нима қипти сизга? – деди ойим қовоғини солиб. – Бинойидек юрибсиз.
Гули, ҳар қалай, шу матодан кўйлак кийишни жудаям хоҳлаётгани кўриниб турарди.
– Саксон сўмга бўладими? – деди секин.
– Саксон сўмга марожний об енг. Марожний осайиз, эрийиз билан маза қилиб ейсиз.
– Жудаям унақа ноинсофлик қилманг. – Ойим яна гапга аралашди. – Бир жойдаги одамлармиз, тобуткашмиз.
– Ўлсам, тобутим кўчада қолмас. Ким ўлади, ким қолади, худо билади! – Ҳури сатанг матони Гулининг қўлидан юлқиб олди. – Аввал буёғини бир ёқлик қилинг. Туғиб олгунингизча ҳали нима гапу нима сўз.
Гули эсанкираб қолди. Ойимнинг ранги ўчди.
– Нимага унақа дейсиз? – деди таҳдид билан. – Манга қаранг, қўйинг, иккинчи менинг эшигимга бунақа нарсаларни кўтариб келманг. – У пашша қўригандек қўлини силтади. – Боринг! Бунақа ҳаром-ҳариш нарсалардан ҳазар қиламан.
– Ҳо, бўйиз етмагандан кейин пуф сассиқ бўлдими! – Ҳури сатанг сумкасини кўтариб шахдам одимлар билан жўнаб кетди. Зум ўтмай хотинлар тарқалишди. Ойим ҳам ўрнидан турди. Бир оздан кейин хонасидан унинг овози эшитила бошлади:
– Ниятинг ўзингга йўлдош бўлгур, диёнатсиз! Ўзи-ку, икки йўлнинг ўртасида ўтирибди. Нима қиласан бечорага бунақа деб. – Ойимнинг қизиқ одати бор. Жаҳли чиқса, ўзи билан ўзи гаплашади. Ҳозир ҳам эшикдан секин мўраласам, дераза ёруғида тугма қадаб ўтирганча ўзига гапиряпти: – Ундан кўра эсон-омон қутулиб олгин, дегин, ёшсан, ҳали бундан яхшиларини киясан, дегин… Пул жонингни олгур, очофат, ўлсанг пулдан кафан қилмайди-ку, имонсиз!
Ҳаммасини билиб турсам ҳам эшикни очиб, секин сўрадим:
– Ҳа, ойи, кимни уришяпсиз?
У секин бурилди.
– Э, – деди қўл силтаб. – Ҳар хил одам бор экан-да, бу дунёда…
…Ўшандан кейин ҳам дарвоза олди одатдагидек гавжум бўлаверди. Болалар чуғурлашади, “шара-бара” келади, хотинлар тўпланади, фақат Ҳури сатанг бошқа кўринмади. Бироқ, икки ойча ўтгандан кейин қизиқ воқеа бўлди. Ишдан келиб ойимнинг хонасига кирсам, Ҳури сатанг ўтирибди. Кўзига сурма тортмагани учунми, йиғлагани учунми, қизариб, хунуклашиб кетибди. Лўппи юзи янаям шишиб, баркашдек бўлиб кетган. Синчиклаб қарасам, бриллиант тақинчоқлари ҳам, тилла узуклариям йўқ. У мени кўр-ди-ю, бир нимадан чўчигандек, шоша-пиша ҳовлига отилди.
– Нимага кепти? – дедим энсам қотиб.
Ойим сурилиб ёнидан жой кўрсатди. Тушундим, зарур гапи бор. Иккиланиброқ кўрпачага ўтирдим.
– Тинчликми?
Ойим дарров жавоб бермади. Чойнак устидаги латта қалпоқчани олиб чой қуйди.
– Очилип деганни танийсанми? – деди анчадан кейин.
Нима эди? дедим сергакланиб.
Ҳурини газетага уриб чиқмоқчи эмиш. Қўй, болам, шуни ёзмай қўя қолсин.
Танимайман дедим ёлғон гапириб.
Сен уни танимасанг ҳам, у сени танийди-ку, деди онам осойишталик билан.
Таниса нима қипти! дедим зарда билан. Биласиз мен бунақа ишларга аралашмайман!
Биламан болам биламан. Ойим ўйланиб қолди. Кейин яна ўша гапни қайтарди. Қўй шуни ёзмай қўя қолсин.
Энди росмана жаҳлим чиқа бошлади.
Қизиқсиз! дедим ғашим келиб. Қайси куни Ҳурини ўзингиз ҳайдаб юборгандингиз. Энди ёнини оляпсиз. Ким ўзи у! Битта ҳаромхўр чайқовчи-да
Ойим яна ўйланиб қолди
Тўғри, деди анчадан кейин. Ҳури ёмон, ҳаромхўр. Лекин бу бечора калтакесакнинг думидек гап, болам. Бунга оширадиганлар бошқа. Калтакесакнинг думини узганинг билан бошқаси ўсиб чиқаверади. У яна жимиб қолди. Чойингни ич деди юпатувчи оҳангда. Боласи бора бир эмас, иккита норасидаси бора ўғлим
Индамадим. Тўғриси нима дейишни ўзим ҳам билмасдим. Бу онамнинг охирги илтимоси эканини ўшанда билмаган эдим.
Мана, ҳозир ҳар куни ишдан қайтишда дарвоза олдидаги скамейкага қарайман Скамейка бўм-бўш На болалар бор на хотинлар Ҳатто шара-бара ҳам кўчамиздан ўтмайдиган бўлиб қолди.
Ўткир ҲОШИМОВ
Дунёнинг ишлари китобидан.
🌸
@Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK