📝ҚОРОНҒИ КЕЧАЛАРДА ЯШАГАН ҚИЗИМ.
Юзимга сачраган совуқ томчилардан сесканиб ўзимга келдим. Зах ерда чилпарчин бўлиб ётардим, бошим негадир қаттиқ оғрирди. Тепамда эса қўшнимиз Маъруфахон ва катта қизим Санобар туришарди. Секин-аста ўзимга келиб, нима бўлганини эслай бошладим. Ҳа, мен яна ҳушимни йўқотибман-да. Наргизамни тупроққа топширганимдан кейин шунақа бўлиб қолганман. Шу он йигирма тўққиз ёшида завол кетган нуридийдам кўз олдимдан яна лип этиб ўтди. Фарзанд доғини душманингга ҳам кўрсатмасин экан. Ота-онамни, эримни ерга берганимда ҳам куйганман, бироқ боламнинг дардида ёниб кетдим. Ҳамон ёнаяпман… энди умримнинг охиригача ўчмасам керак. Тезроқ ёниб битақолсайдим… Тўққиз яшар қизалоғим май ойининг иссиқ кунида мактабидан бетоб қайтди. Қарасам, иситмаси баланд, қорним оғрияпти, дейди. Дарров қорнига иссиқ қилдим, иситма туширадиган дорилардан бердим. Аммо иситмаси тушмади. Эрим иккимиз болани туман марказидаги касалхонага олиб бордик. Қабул бўлимида қизимни кўрикдан ўтказган шифокор унинг қўл-оёқлари шишганини қайд этди. Нафас олиши ҳам оғир эди. Зудлик билан даволашни бошлаб юборишди. Қизим касалхонага тушганига бир ҳафта бўлди, аммо аҳволи ҳеч яхшиланай демасди. Шифокорлар аввалига буйраги касал, дейишди. Кейин юрак ва ўпкада қандайдир дард яширин, дея уларни текширишга ўтишди. Орада артрит деган ташхис қўйиб, бўғинларини ҳам даволай бошлашди. Отаси сигиримизни сотиб, керакли дориларни келтириб берди. Бироқ қани улар кор қилса. Охири қизимизни Тошкентга олиб кетамиз, деб туриб олдик. Аммо бош шифокор бизни хонасига чақириб, аҳвол чатоқлигини, болани бу аҳволда шаҳарга олиб бориш у ёқда турсин, ҳатто жойидан қимирлатиш ҳам хавфли эканлигини айтди. Раҳматлик эрим тутган жойидан кесадиган одам эди. Олиб бориб бўлмаса, ўша катта дўхтирларнинг ўзи шу ерга келади, деганча чиқиб кетди. Эртасига эса ёши олтмишлардан ошган, сочлари оппоқ, кўзойнакли бир кишини бошлаб келди. Уни кўриб, шифохонадагилар типирчилаб қолишди. Маълум бўлишича, катта шифокор, профессор экан. Бош шифокоримизга ҳам институтда дарс берган экан. Профессор қизимни яхшилаб кўрикдан ўтказди. Қонидан намуна олдириб, вилоят марказий шифохонасига юборди. Кечқурун таҳлил натижаларини олгач, эр-хотин иккимизни сўроққа тутди:
– Охирги пайтда боланинг хатти-ҳаракати, умумий аҳволида бирон ўзгариш сезмадингизми?
– Йўқ, ҳар доимгидек эди шекилли. Фақат қишдан чиққанимиздан кейин негадир ўйчан, жиззаки, тез толиқадиган бўлиб қолувди. Илик узилди палла-да, ўтиб кетар деб ўйлагандим, дедим.
– Тахминларим, афсуски, тасдиқланди. Қизингиз ғоятда кам учрайдиган дардга чалинган. Тиббиётда буни красная волчанка деймиз. Бу аутоиммун хасталиклар туркумига кирувчи юқумли вирусли касаллик. Бардам бўлинглар. Эр-хотин шифокор бекорга бардамлик тиламаётганини яхши англар эдик.
– Биз тушунадиган тилда гапиринг, дўхтир. Қизим ўладими? хўжайиним очиқчасига сўради.
– Шундай хавф ҳам бор, аммо бу аниқ ўлади, дегани эмас. Агар дори-дармон қилиб, тўғри турмуш тарзи олиб борилса, узоқ яшаши мумкин. Бироқ дарддан бутунлай фориғ бўлиб кетмайди. Ҳозирги асосий вазифа, касаллик асоратларининг олдини олиш. Чунки вирус боланинг бошқа аъзолари юраги, буйраги ва бўғимларини шикастлаши мумкин. Бундан ташқари, қизингиз офтобга, иссиққа, қуёш нурига нисбатан жуда таъсирчан бўлиб қолади. Қуёш унинг душмани. Ёруғликка чиқса, иситмаси кўтарилиши, танасини қип-қизил ёки қорамтир доғлар босиши мумкин. Яхшиси, кундузи ухлаб, кечалари ташқарига чиқсин....
– Вой шўрим! Энди нима қиламан? Қиз бола нарса бойқушга ўхшаб тунлари изғийдими?
– Бекорга волчанка, яъни бўрининг урғочиси, дейилмаганда. Ҳа, яна бир нарса: дард тери таркибини ўзгартириб юборади. Қизингиз бирор жойини кесиб ёки тирнаб олишидан эҳтиёт бўлинг. Чунки бу хасталикда яралар битмайди, терининг шикакстланган жойи тикланмайди. Эр-хотин профессорнинг олдидан бир аҳволда чиқдик. Шу кундан бошлаб ҳаётимиз тубдан ўзгарди... Шу кундан бошлаб ҳаётимиз тубдан ўзгарди. Қизимни тушиб кетса синадиган нозик биллурдек ардоқлаб яшай бошладик.