фарзанд, болам. Илон ҳам боласини яхши кўради. Сенга бир нима бўлса, онанг, отанг, менинг қанчалик куйинишимни биласан-а?!
Мен «Ҳа», дегандек бош силкидим.
— Илонлар ҳам шундай. У ҳам боласи учун қайғуради. Ёшсан-да, болам, кўп нарсага ақлинг етмайди.
Ўша пайтда ростдан ҳам бувимнинг гапларига унчалик тушунмасдим, аниқроғи, бу гаплар менга таъсир қилмасди.
Орадан уч кун ўтди. Ҳар доим ҳовлида ўйнаётиб, жар лабига қараб-қараб қўяман илон келмаяптимикин, деб. Бувим ҳам хавотир олаверади. Лекин бора-бора мен ўлдирган илоннинг онаси келавермагач, ўша воқеа ва бувимнинг гапларини унутиб ҳам юбордим. Би-роқ…
Ота-онам бувим билан бирга қариндошимизникига кетадиган бўлишди.
— Уйда ўтириб тур, эҳтиёт бўл, ҳеч қаерга кетиб қолма, — деб тайинлади ойим.
Бувим эса ойимнинг гапига қўшиб қўйди:
— Жарликка яқин борма, уйдан чиқмагин.
Катталар кетгач, ичкари уйга кирдим-да, телевизорни ёқдим. Бироз мультфильм кўрдим. Лекин, барибир, зерикдим. Ҳар куни кўчада ўйнаб юрганим учун уйда ўтиришга сабрим чидамасди. «Ҳеч нарса қилмайди. Бувим айтган илон ҳам келмаса керак энди, бизни эсидан ҳам чиқариб юборгандир», дея ўзимни овутиб, энди эшикни очмоқчи бўлгандим, кўзим ҳовлида кулча бўлиб ётган илонга тушди. Бу илон аввалгисидан анча катта эди. Бунчалик катта илонни кўрмаганим учун қўрқиб кетдим. «Ҳозир уйга кириб, мендан қасос олса-я», деган фикр миямга келди-ю, эшикни қаттиқ ёпдим. Қўрқувдан йиғлаб юбордим. Деразадан илонга қарадим, у ҳам менга тикилиб турарди. Ичимда «Илтимос, менга тегма, бошқа бундай қилмайман, энди ҳеч қачон илон ўлдирмайман», деб ялина бошладим. Бувимнинг гапига кирмаганимдан, бебошлик қилганимдан афсусландим. «Ишқилиб, ойим, дадам, бувим тезроқ келсинлар-да», дея ўйладим. Афтидан, қасос олиш учун келган илоннинг менга раҳми келди, шекилли, судралганча пастга тушиб кетди. Қўрқа-писа эшикни очдим. Йўқ, илон ҳовлида кўринмасди. Ҳовлига тушганимда эса у жарликка тушиб кетиб бўлганди.
Бу воқеани бувимга айтиб бергандим, чуқур хўрсинди-да:
— Сенга раҳми келибди, — деди маъюс тортиб, — барибир, она-да у ҳам! Ўз бошига тушган азобларни онанг ҳам тортишини истамаган! Раҳмат сенга, минг марта раҳмат!
Бувимнинг илонга раҳмат айтаётгани бу сафар менга ғалати туйилмади. Чунки бўлиб ўтган воқеалардан кейин бувим ҳеч қачон нотўғри гапирмаслигини тушуниб етгандим.
ҲАМДАМ отанинг ҳикоясини
АФСОНА ёзиб олди.
🌸 T.me/Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig