Ҳатто фарзандли ҳам бўлиши мумкин эдилар, аммо фарзанди нобуд бўлди. Негадир Асила опанинг оила аъзолари уни оила қуриб яшаётганида ҳам тинч қўйишмас, янаям унга юк бўлишаверарди.
Эндигина синглиси учун давлатдан олган кредитини ёпиб бўлганди ҳамки, қайнсинглиси автоҳалокатга учраб қолди. Оғир аҳволда ётар, доим опа унинг атрофида гирди капалак эди. Чунки тиззасидан ёмон жароҳат олиб, тез уни операция қилиш керак эди. Кейин соғайиб кетгач ишлай олмасди. Уйида болаларига қараб ётарди. Уни рўзғорини ҳам ками кустини таъминлаб борди.
Ота онага ёрдам бериш табиий ҳолку. Буларни ҳечам ёрдам деб ҳисоблашмасди. Аммо турмуш ўртоғига унинг бу ишлари ҳечам ёқмасди.
-- Сенинг саховатпеша ишларинг қачондир тугайдими йўқми?- дея бир куни хотинидан сўради.
-- Албатта тугаб қолар....ахир мен уларга кўп ёрдам бердимку. Умид қиламанки бошқа улар менга ўз оғирлигини ташлашмайди.- деди Асила опа.
Худди шу гапни айтиши билан, эртаси куни укаси келиб қолди уларникига. Нима эмиш, хотини билан ажрашишибди....уйни ҳам хотин бола чақасига ташлаб келибди. Ва яна шуни айтдики, вақтинчалик уларникида яшаб туришини ҳам айтди. Опаси у кўнади....аммо поччасичи?.......бу томонларини ҳечам хаёлига келмаган эди.
Асила опа укасига ўзини бироз пулини берганини эшитган эри, норози бўлиб, нарсаларини йиғиштириб уйдан чиқиб кетди. Кейинчалик билишича эри аллақачон бошқа аёлга уйланиб олган экан. Асила опа энди ўз ҳаётидан кўнглини узиб қўл силтаганча қолаверди. Доим синглиси ва укасини муаммоларини ечиб уларга ёрдам бериб келишда давом этаверди. Ота онасига ҳам ёрдам берарди. Ҳаттоки синглисини болаларигаям баъзида уйига олиб келиб қарарди.
Эхххх..... мана шу хаёлларни, яшаб ўтган умрини ўйлаб , касалхонада уйқусиз тунларда эслади.
Охир оқибат ўзини бошқа тийиб туролмади. Телефонини олиб синглисига қўнғироқ қилди :
-- Синглим яхшимисан....сизларда виждон борми? Мен деярли бир хафтадан бери касалхонада ётибман. Сизлар бир марта келиб кўриб кетишгаям ярамадинглар. Ҳеч бўлмаса телефондаям бир оғиз аҳволинг яхшими деб қўймадиларинг.-деди бироз жахли чиқиб.
Унинг бу гапларига жавобан синглиси ўзини оқлаш учун ҳар хил баҳоналар тўқий бошлади. Унинг муаммолари кўпайганини рўкач қилиб ўзини оқлай бошлади. Синглисини келиб кўриб кетишга вақти йўқлигини ва укасини жўнатишини айтиб гўшакни қўйиб қўйди. Аммо укасдан ҳам дарак бўлмади.
Орадан икки хафта ўткач, опага жавоб беришди. Асила опа энди тушуниб етдики, уни ҳам бу ҳаётда умри битта. Айнан буни билиш учун Аллох унга буни тушуниб етиши учун шу касалликни жўнатганини. У ўзи айбдор эдики, ҳаётини унинг қадрини билмайдиган жигарларига бағишлаган экан. Ўзининг ҳаётини айнан уларнинг оёқлари остига ташлаганини тушуниб етди. Улар эса безбетларча унинг ҳаётига оёқларини артиб кетганди. Бу аҳволда бошқа яшаб бўлмаслигини тушуниб етди.
Асила опа ўзининг навбатдаги хизмат сафарида бир яхши инсон билан танишиб қолди. Унинг аёли вафот этган бўлиб ёлғиз яшар экан. Фақат у Канада давлатида яшар экан. Билмадим тақдир туҳфасими....ўша инсон опани қўлини сўради. Асила опа албатта рози бўлди. Улар фақатгина никоҳ ўқитиб турмуш қуришди. Катта тантана ҳам қилишмади.