Монтёр ювош бўлсаям, ориятли йигит экан – уй-жойини ташлади: кетди.
Ипдеккина бўлиб юрган Ҳури эридан чиқди-ю, семириб кетди. Ўзининг айтишича: “Мана, эрсиз ўлгани йўқ, қайтага бриллиантга беланиб юрибди”. Унинг хўжалик сумкасини кўриши билан хотинларнинг кўзи ёниб кетади. Ўзиям сумкамас, хазина. Ичида биллур вазадан тортиб махер кофтагача, пошнаси бир қарич платформа туфлидан тортиб, номозшом атласгача – ҳаммаси топилади.
Беихтиёр деразадан мўраласам, “бозор” айни авжига чиққан экан. Ҳури сатанг семиз оёғини скамейкага, шундоқ ойимнинг биқинига тираганча кўзни қамаштирадиган атласни кўрсатиб турибди. Атрофдаги аёллар ҳавас билан тикилиб қарашяпти. Ойим Ҳурининг оёғига жой бўшатгани учунми, скамейканинг бир учига илиниб ўтирибди.
– Бунақаси энди чиқмай қўйган. – Ҳури сатанг атласни тиззасига ёзди-да, кафти билан силади.
Аёллар ҳавас билан томоша қилишар, аммо биронтаси ақалли нархини сўрашга журъат қилолмас эди.
– Ўладиган дунёда еб-ичиб, кийиниб қолади-да одам. – Ҳури сатанг дўмбоқ кафтини силтади. – Опчиқинг, поччам сандиққа босиб қўйган пуллардан, Дилбар опа! Одам бўлиб мундоқ атлас оберсин сизгаям!
Бир этак болага ўралашиб қолган Дилбар опа секин минғиллади:
– Ҳа, насиб этса, бир кун киярмиз.
– Ҳозир киймасайиз, қачон киясиз! Икки-уч йилдан кейин чалпакка ўраб ташласа, ит қарамайдиган бўп қоласиз. Ўзиззиям ўйланг мундоқ.
Дилбар опа яна бир нима деб минғиллади. Ҳури сатанг: “Харидор йўқми?” дегандек хотинларга бир-бир қараб чиқди-да, атласни сумкага тиқди. Кейин узоқ титкилаб бир нимани қўлига олган эди, аёллар худди ўртоғининг янги ўйинчоғини томоша қилган болалардек бараварига унинг кафтига эгилишди:
– Вуу-уй! Манови зиракни!
– Тиллами?
– Қанча туради?
– Тилладан ҳам зўр! Платина деб қўйибди буни! – Ҳури сатанг бошини мағрур кўтарди. – Ўн учта.
Ойим ҳам хира тортган кўзларини унинг кафтига тикди.
– Қани? Ўн уч сўм бўлса арзон экан-ку!
Ҳури сатанг овозини баралла қўйиб кулди. Унинг кулиши ғалати. Одатда одам кулганида кўзидан нур порлаб кетади. Бироқ Ҳури сатангнинг кулиши бошқача. Ўзи эмас, томоғи кулади… “Ҳа… ҳа… ҳа…” дейди бўлиб-бўлиб. Фақат тилла тишлари ялтирайди. Семиз, бўлиқ кўкраклари силкиниб кетади.
– Бир минг уч юз сўм, пошша ойи! Кўзини кўрдийизми, бриллант-ку.
У, “бўлди, томоша тамом”, дегандек бриллиант зиракни ҳам яширди. Кейин тағин сумкасига қўл суқди. Бу сафар аллақандай ялтироқ мато чиқди. Ой-куни яқинлашиб қолган қўшни келинчак Гули матонинг бир четини журъатсизлик билан ушлаб кўрди.
– Бемалол, – деди Ҳури сатанг. – Бемалол, келин пошша, ғижим бўладиган нарсамас бу. “Мокрий трикотин” деб қўйибди отини.
Ойим ҳам матонинг бир четидан тутиб кўрди.
– Ўзимизнинг мисқоли докага ўхшаркан, – деди секин.
– Вой-вой-вой! Докайиз ҳаммомда бўлади! – Ҳури сатанг қошини чимирди. – “Мокрий трикотин”, дисам дока дийди.
– Ўзи қанча? – деди Гули Ҳури сатангнинг кўзига термилиб.
– Э, от минан туя бўлармиди, оповси! Бир жойдаги одаммиз. Йигирма сўм-де! Пулийиз ёнизда қолади.
Гули тушунмади.
– Метри йигирма сўмми?
– Метри нима қилади? Мен метрлаб сотмийман. Бир кийимлиги бир юз йигирма сўм, тушундизми?
Гули секингина қўлини тортиб олди. Унинг эри шофёр. Баҳорда аллақайси совхозга тут барги олиб кетаётганда авария бўлиб уч ой гипсда ётди. Ҳалиям ишга чиқиб кетгани йўқ.
– Менга тўғри келмас экан, – деди Гули секингина.
– Ҳа-ҳа-ҳа! – Ҳури сатанг оғзидан олов пуркаб томоғи билан кулди. – Эрта-индин қўчқордек ўғил туғиб берадиган хотинига битта кўйлак оберолмийдиган эр қанақа ўзи! Белида белбоғи борми?
Гулининг доғ босган юзи қизарди.
– Майли, – деди секингина. – Қўя қолинг. – У “мокрий трикотин”га жудаям ҳаваси келаётган бўлса керак, яна ушлаб кўрди.
– Этвотман-ку, пулийиз ёнизда кетади. Асл мол бу! – Ҳури сатанг олтин узукли бармоқлари билан матони ғижимлаб-ғижимлаб қўйиб юборган эди, яна теп-текис бўлиб қолди. – Бола ясашни билган одам гулдек хотинини ясатиб қўйишниям эпласин-де!