* * *
Ҳар нафасда эслайвераман,
Исминг айтиб уради юрак.
Унутмоққа йўқдир имконим,
Яшашим чун кераксан, керак!.
Исминг айтиб шивирлар лабим,
Сени кутиб ўтмоқда кунлар.
Кутмоқ керак бўлса кутаман,
Майли ўтсин қанчадир йиллар!.
Тақдир берган синовлари кўп,
Нолимоқлик оғир гуноҳдир.
Чин юракдан севгандим ишон,
Яратганим ўзи гувоҳдир!.
Кўзларимни тикиб самога,
Дардим айтдим майин сабога.
Ишқ куйини чалади юрак,
Айлангандек гўё садога!.
Ўзим алдаб овунаман гоҳ,
Менга ҳайрон самодаги моҳ.
Балки умид,балки бир истак,
Яшашим чун кераксан, керак!...
Ҳар нафасда эслайвераман,
Исминг айтиб уради юрак.
Унутмоққа йўқдир имконим,
Яшашим чун кераксан, керак!.
Исминг айтиб шивирлар лабим,
Сени кутиб ўтмоқда кунлар.
Кутмоқ керак бўлса кутаман,
Майли ўтсин қанчадир йиллар!.
Тақдир берган синовлари кўп,
Нолимоқлик оғир гуноҳдир.
Чин юракдан севгандим ишон,
Яратганим ўзи гувоҳдир!.
Кўзларимни тикиб самога,
Дардим айтдим майин сабога.
Ишқ куйини чалади юрак,
Айлангандек гўё садога!.
Ўзим алдаб овунаман гоҳ,
Менга ҳайрон самодаги моҳ.
Балки умид,балки бир истак,
Яшашим чун кераксан, керак!...