Sog'lom Hayot Sirlari


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


⭐ Саломатлик - бу энг қимматбаҳо бойлик, уни асраб-авайлаш эса, инсоннинг ўз қўлидадир.
❤ Ушбу бойликни асрашингиз йўлида, Бизнинг канал сизга кўмакчи бўлади!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌎 Дунёдаги энг зўр 10 та шифо

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉
@Soglomhayotsirlari_uz


​​📲 Ҳожатхонада телефон ўйнаб узоқ ўтириш саломатликка зарарлими?

🚽 Ха, ҳожатхонада телефон ўйнаб узоқ ўтиришнинг саломатликка таъсири жиддий бўлиши мумкин. Бу одат бир қарашда безарар кўринса-да, қуйидаги муаммоларга олиб келиши мумкин:

1️⃣ Геморрой (бавосир) – Узоқ ўтириш тўқималарга кучли босим тушишига сабаб бўлади, бу эса қон томирларни кенгайтиради ва бавосирни келтириб чиқаради.
2️⃣ Қон айланишнинг бузилиши – Оёқлар ва бел соҳасида қон айланиши сустлашади, бу эса карахтлик ва оғриқлар келтириб чиқариши мумкин.
3️⃣ Ичаклар ишлашининг бузилиши – Ҳожатхонада узоқ ўтириш организмни нотўғри рефлексларга ўргатиб қўяди, натижада ичаклар табиий равишда бўшатиш қобилиятини йўқотиши мумкин.
4️⃣ Умуртқа ва бел оғриғи – Узоқ вақт ҳожатхонада нотекис ҳолатда ўтириш бел ва бўйин мушакларига салбий таъсир қилади.
5️⃣ Гигиена муаммолари – Телефонда ўйнаб ёки ижтимоий тармоқларни кўздан кечираётганда қўл ва телефонга бактериялар юқиши мумкин, бу эса ичак инфекциялари хавфини оширади.

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оналар диққатига: 1 ёшгача болаларга умуман ширинлик берманг!

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


🍯 Асал ва алоэни оч қоринга 1 ой давомида ичиш – тана учун фойдали

✅ Фойдалари:
• Иммунитетни мустаҳкамлайди
• Ошқозон-ичак тизимига фойдали,
• Яллиғланишга қарши таъсир қилади
• Тери учун фойдали
• Юрак ва қон томирлари саломатлигини қўллаб-қувватлайди.

📝 Тайёрлаш:
• Алоэ баргларини 5-7 кун совутгичда сақланг, майдаланг.
• 1:1 нисбатда асал билан аралаштиринг.
• Ҳар куни эрталаб оч қоринга 1 ош қошиқ қабул қилинг.

Эҳтиёт чоралари:
• Аллергия, қандли диабет, юқори қон босими бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
• Ҳомиладор аёллар ва болаларга эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади.

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бош ювиб асло кўчага чиқманг!
Бош ювиб кўчага чиқиш гайморит, доимий бош оғриғи ва бир қанча касалликларни келитириб чиқаради.

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


Стресс билан курашишнинг энг яхши 5 усули

1️⃣ Уйқу ва овқатланишингизни меъёрга солишга ҳаракат қилинг.
Инсон стрессдан халос бўлиши учун унинг танаси бунга тайёр бўлиши керак.

2️⃣ Медитация қилинг.
Медитация ғазаб ҳиссини энгишга ёрдам беради, депрессия эҳтимолини камайтиради, хабардорликни, ўзини ўзи қадрлашни, энергия ва стрессга чидамлилигини оширади.

3️⃣ Ўзингизни мазали нарса билан сийланг.
Табиий шоколад бир зумда кайфиятингизни кўтаради ва стрессни энгиллаштиради.

4️⃣ Магнийли дори-дармонларни қабул қилинг.
Магний стресс гормонларининг чиқарилишини камайтириши мумкин ва уларни танадан олиб ташлашда иштирок этади.

5️⃣ Жисмоний фаоллик билан шуғулланинг.
Спорт, сайр қилиш ёки енгил машқлар стрессни камайтиради, қон айланишини яхшилайди ва кайфиятни кўтаришга ёрдам беради.

📍Бу усуллар стрессни енгишда самарали ҳисобланади!

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


Турпдан тайёрланган аралашма йўтал ва балғамдан халос қилади

📝 Тайёрлаш:
Ўртача катталикдаги турпни сомонча шаклида тўғраб, қозонга солинг. Устидан 100 гр шакар ёки новвот ҳамда ботгунча сув солинг. 40–50 дақиқа қайнатинг ва 2 соат тиндиринг, сўнг сузиб олинг. Тайёр малҳамни илиқ ҳолда овқатланишдан аввал ярим стакандан ичиб туринг.

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эрталабки нонуштангизда бўлиши шарт бўлган 4 та маҳсулот

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


😴 Кеч ухлаш юрак хуружи ва инсульт хавфини оширади.

👨‍🔬 Олимлар уйқу вақти, юрак хуружи ва инсульт ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар куни соат 22:00 – 23:00 оралиғида ухлашга ётадиганларни юрак билан боғлиқ муаммолар жуда кам безовта қилади. Ярим тундан кейин ухлашга ётадиган одамларда юрак хасталикларига чалиниш эҳтимоли 25 фоизгача кўпроқ.

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👨🏻‍⚕️ Қон босимини (Давления) туширадиган маҳсулотлар

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👶🏻 Эмизикли оналар учун болани сутдан чиқариш техникаси

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


❣️ ЮРАК ПАРОГИ: САБАБЛАРИ ВА ДАВОЛАШ

Юрак пароги – юрак клапанлари ёки деворларидаги нуқсонлар сабабли қон айланиши бузилиши.

🩺 Сабаблари:
🔹 Туғма – она қорнида ривожланиш нуқсонлари.
🔹 Орттирилган – ревматизм, гипертония, инфекциялар.

⚠️ Белгилари:
✔ Тез чарчаш, нафас қисилиши
✔ Бош айланиши, ҳушдан кетиш
✔ Юрак уришининг бузилиши

🩺 Олдини олиш ва даволаш:
✅ Мунтазам шифокор кўриги
✅ Соғлом овқатланиш ва фаоллик
✅ Зарарли одатлардан воз кечиш

👩🏻‍⚕️ Юрак саломатлигингизга эътибор беринг!

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


5 касаллик Қаҳвадан (кофе) қўрқади

✅ Қаҳвани дори дея олмаймиз. Лекин, мунтазам ичадиганлар ушбу хавфли бўлган 5 касалликка чалинишмайди, булар;

• Жигар церрози
• Қандли диабет 2-тури
• Юрак касалликлари
• Рак
• Паркинсон ва Альцгеймер касалликлари;

📌 Қаҳвани севиб ичадиганларга, ушбу хабарни етказинг!

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔶 Жиғилдон қайнаши қийнаганда тез ва осон қутулиш усули

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


​​🍚 Нонуштада Творог Ейиш Фойдалими?

📍Ҳа, творог нонушта учун жуда фойдали маҳсулот! У кунни соғлом ва тўйимли бошлашга ёрдам беради.

Творогнинг Фойдали Жиҳатлари:
Оқсилга бой – мушаклар ва суяклар учун муҳим.
Кальций манбаи – тиш ва суякларни мустаҳкамлайди.
Узоқ вақт тўқлик беради – озишни хоҳлаганлар учун жуда фойдали.
Иммунитетни кучайтиради – витамин ва минералларга бой.
Ошқозон учун енгил – ҳазм тизимини яхшилайди.

Творогни Нонуштада Қандай Ейиш Мумкин?
🍯 Асал ва ёнғоқ билан – табиий ширинлик ва энергия манбаи.
🍓 Янги мевалар ёки қуруқ мевалар билан – витамин ва антиоксидантларга бой.
☘️ Кўкатлар ва зайтун мойи билан – юрак учун фойдали вариант.
🍞 Қора нон ёки цельнозерновой нон билан – янада тўйимли бўлади.
🍶 Смусига аралаштириб – сут ёки йогурт билан аралаштириб ичиш мумкин.

🔹 Хулоса: Нонуштада творог ейиш танани энергия билан таъминлайди ва кун давомида куч-қувват беради.

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


​​🍏 ОЛМА ШАРБАТИНИНГ ФОЙДАЛАРИ

🍹Олма шарбати нафақат мазали, балки жуда фойдали ичимлик ҳисобланади. У организм учун муҳим витамин ва минералларга бой бўлиб, соғлиқни қўллаб-қувватлашда ёрдам беради.

Иммунитетни мустаҳкамлайди – Витамин С ва антиоксидантларга бой.
Юрак ва қон томирларини ҳимоя қилади – Қон айланишини яхшилайди.
Овқат ҳазм қилишни яхшилайди – Ичакларни тозалайди, меъда фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
Тери ва соч учун фойдали – Намлантиради ва ёшартирувчи таъсир кўрсатади.
Энергия беради – Табиий шакарлари туфайли танага тез қувват бахш этади.

🏡 Уй шароитида тайёрлаш:
1-2 та олмани майда тўғраб, блендерда эзинг ёки сиқиб шарбатини олинг. Янги узилган меванинг шарбат фойдали бўлади!

Шакар ва сунъий қўшимчаларсиз истеъмол қилинса, ундан янада кўпроқ фойда олиш мумкин!

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


🧒🏻 Болаларга бедана тухуми бериш фойдалими?

🥚 Бедана тухуми — озуқа моддаларига бой, иммунитетни мустаҳкамлайдиган табиий маҳсулот. У болалар учун жуда фойдали ҳисобланади.

Фойдали жиҳатлари
Иммунитетни кучайтиради – Витамин ва минералларга бой.
Мия фаолиятини яхшилайди – Фосфор ва темир миқдори юқори.
Аллергия хавфини камайтиради – Товуқ тухумига қараганда гипоаллерген.
Ҳазм жараёнини яхшилайди – Осиё табобатида овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун тавсия қилинади.

📝 Кунига қанча берса бўлади?
🔹 1–3 ёшда – Кунга 1 дона (пиширилган ҳолда)
🔹 3–7 ёшда – Кунга 2 дона
🔹 7 ёшдан катталарга – 3-4 дона

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сахар (қанд касали) бўлмайин десангиз, ушбу маслаҳатларга албатта амал қилинг!

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


​​🌤 ЭРТАЛАБКИ САЙРНИНГ ФОЙДАЛАРИ

📍Эрталабки сайр нафақат организмга, балки руҳиятга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. У кунни тўғри бошлаш, энергия йиғиш ва саломатликни яхшилаш учун ажойиб одатдир.

1️⃣ Жисмоний фойдалари:
Қон айланишини яхшилайди – Танага кўпроқ кислород етиб боради, юрак ва қон томирлар фаолияти яхшиланади.
Мушакларни мустаҳкамлайди – Юз, оёқ ва бел учун фойдали.
Иммунитетни оширади – Янги ҳавода сайр қилиш танани инфекцияларга чидамлироқ қилади.
Оғирликни назорат қилади – Ҳар куни 30–40 дақиқа сайр қилиш калория ёқишга ёрдам беради.

2️⃣ Руҳий фойдалари:
Стрессни камайтиради – Сайр қилиш пайтида эндорфинлар ажралиб чиқади, бу кайфиятни кўтаради.
Ҳушёрлик ва диққатни оширади – Эрталаб ҳаво тоза ва серкислород бўлади, бу эса мия фаолиятига ижобий таъсир қилади.
Ижодий фикрлашни оширади – Эрталаб сайр пайтида инсон фикрларини саралаб, янги ғояларга келиши мумкин.

Самарали сайр қилиш учун тавсиялар:
✔ Юришдан олдин бир стакан сув ичинг.
✔ Қулай пойабзал кийинг, ҳаддан ташқари юпқа ёки оғир кийимдан қочинг.
✔ Табиат бағрида сайр қилишга ҳаракат қилинг – дарахтлар орасида ёки боғда.
✔ Телефонга эмас, атроф муҳитга эътибор қаратинг, сайрни завқ билан қилинг.

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz


☑️ БАЛҒАМ АЖРАЛИШИНИ ЕНГИЛЛАШТИРИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР

✅ Кўп миқдорда суюқлик ичинг. Бу балғам суюлишини, натижада, ўпкадан осон ажралишини таъминлайди.

✅ Балғамни юмшатиш учун кўкрак соҳасига нам ва иссиқ комресслар қўйинг.

✅ Бронхларни тозалаш учун буғли ингаляциялардан фойдаланинг.

✅ Юриш ва велосипед ҳайдаш ҳам балғам ажралишига ёрдам беради.

📌 Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @Soglomhayotsirlari_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.