💥🏘 #Дахшат Андижондаги хонадонлардан бирида газ портлаши содир бўлибди
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Аниқланишича, жорий йилнинг 3 январь куни 03:00 ларда Марҳамат тумани "Шомат" МФЙда жойлашган хонадонда яшовчи фуқаро Х.Ш. яшаш хонадонининг ётоқхона қисмида қўлбола усулда қурилган иситиш печини ёқмоқчи бўлиб, гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш юз берган. Натижада, ушбу хонада бўлган Х.Ш.нинг танасининг 90 фоиз, турмуш ўртоғи Л.Ш.нинг танасининг 35-40 фоиз, ўғли Ж.Х.нинг танасининг 20-30 фоиз, қизи Х.Х.нинг танасининг 70 фоиз қисми куйиш ташхиси билан туман ШТТЁБга ётқизилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса жойига туман прокурори, туман прокуратураси терговчиси, туман ИИБ бошлиғи, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Марҳамат туман газ таъминоти филилаи масъул шахслари ва тезкор тергов гуруҳи чиқиб процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган. 4 январь куни Х.Х. шифохонада тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Терговга қадар текширув ҳаракатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан жабрланувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, текширув якуни бўйича батафсил ахборот тақдим этилади 😨👇
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️