☄️‼️#Тезкор #Диққат #ТарқатингСирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг тезкор хабарномаси:ЎзР ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а” банди
(Безорилик), 165-моддаси 2-қисми “б”
(Товламачилик) бўйича Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида 1983 йилда туғилган
Уринов Илхом Икрамович Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш ҳамда Товламачилик, яъни жабрланувчига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш ёки жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўзининг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш жиноятларини содир этганлиги аниқланган. Жиноят иши бўйича гумон қилинувчи Уринов Илхом Икрамовичга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар!Сиз агарда ушбу фуқародан жабр кўрган бўлсангиз, Сирдарё вилояти ИИБнинг +99867-343-51-11 ҳамда вилоят прокуратурасининг +99867-225-48-41 рақамларига ёки вилоят ИИБга шахсан мурожаат қилишингизни сўраймиз. Қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар! 🚨
👇Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️