1% Bilim dan repost
Яна El Paisдаман. Мигел Криадони мақоласи диққатимни тортди. Даҳшат ёзилган. 1995-йилги бир экспериментда олимлар 200 та тажриба объектини югуриш йўлакчасига («беговий дорожка»га) қўйишди. Йўлакчалар махсус сенсорлар ёрдамида ишларди – қачонки тажрибада қатнашувчилар мизғиш ҳолатига кела бошласа, у ишга тушарди. Йўлакчанинг охирида сув билан тўлдирилган челек бор эди. Уларни ҳатто 99% уйқудан маҳрум қилишгача олиб боришди. Бир неча кун ўтгач, улар ҳаддан ташқари кўп овқат ейишни бошлашди, лекин вазнлари тушиб борарди. Метаболик жараёнлари 200% га ошиб кетди, терида яралар пайдо бўлди, қонда ғалати гормонлар кўпайди. Икки-уч ҳафта ичида уларнинг барчаси ҳалок бўлди.
Албатта, одамлар эмас, каламушлар. Лекин маъно ўша-ўша: уйқусиз яшаб бўлмайди.
Олимлар ҳалигача уйқунинг аниқ нима учун зарурлигини тушунтириб бера олишмайди. Аммо бир нарса аниқ – миямиз бекорга “Ўтир, кўзингни юм, ҳушёрлигингни ўчир” деб буйурмайди. Эволюциячи олимлар фикрича, ўлжага айланиб кетиш хавфи бор экан, ухламаслик яхшироқ эди. Демак, ухлаш бундан-да муҳимроқ бир сабабга эга.
Ҳамма ҳар хил ухлайди. Дельфинларни олайлик, улар мияларининг фақат бир қисмини ухлатади. Бир кўз очиқ, бир кўз юмилган – ярми ҳушёр, ярми дам олмоқда. Фрегат қушлари эса осмонда парвоз қилаётган пайтда қисқа уйқуга кетиш қобилиятига эга. Лекин аксарият ҳайвонлар, жумладан биз, етарлича ухламасак, эртаси куни анча чуқурроқ ва узоқроқ ухлаб оламиз.
Каламушлар устида ўтказилган бу каби тажрибаларни ҳозир одамларга ёки ҳатто бошқа ҳайвонларга ўтказиш мумкин эмас – «ҳайвон ҳуқуқлари» бор.
Аммо, вақтида бундай чекловлар бўлмаганида, олимлар етарлича даҳшатли нарсаларни билиб олишган: уйқусизликдан юриш-туриши бузилади, мантиқий фикрлаш хиролашади, хотира заифлашади.
Каламушлар билан ўтказилган бошқа тажрибалар шуни кўрсатдики, уйқусиз қолган синовчилар, шунчаки, бир неча соат аввал озиқ-овқат топган жойларини ҳам эслай олишмаган. Одамларга қаратилган тадқиқотлар эса ҳайдовчиларнинг уйқусиз тунларда рулига ўтириши маст ҳолда ҳайдашдан ҳам хавфлироқ эканини кўрсатди.
8000 британлик давлат хизматчилари устида ўтказилган кузатув эса кутилган натижани берди – 6 соатдан кам ухлаш когнитив заифлик ва деменция хавфини сезиларли оширар экан. MIT тадқиқотчилари эса яқин орада шуни аниқлашди: кам ухлаган талабалар югуриш йўлакчасида анча суст ҳаракат қилишади.
Ухлаш керак. Сабаби? Худди аввалгидек жумбоқ.
Imperial College London профессори Ник Франкс бу ҳақда шундай дейди:
Қизиғи шундаки, олимлар уйқусизликнинг зарари ҳақида кўпроқ билишади. Яхши ухлаш нимагадир фойдали? Бу борада аниқ жавоб йўқ. Оддий тушунтириш шуки, мияни дам олдириш керак. Лекин бу ҳам муаммо – чунки ухлаётган пайтимизда ҳам мия тўхтамайди, фақат бошқача режимга ўтади.
Хотира масаласига келсак, Париждаги Institut du Fer-à-Moulin тадқиқотчиси Габриэль Гирардо каламушлар билан қилган тажрибаси ҳақида шундай дейди:
дейди у.
Одамзот уйқуга доим шубҳа билан қараган. 1970-йилларда болаларни кеч соат 8:00 да ётишга ўргатувчи телевидение дастурлари бор эди. Бугун-чи? Қайси бола соат 8:00 да ётади? Ётадиган бўлса ҳам, ёстиқ остида экрани ялтираб турган телефон бўлади.
Шунақа, ухлаш керак. Лекин, барибир етарли ухламаймиз.
(Хуршид Марозиқов таржимаси)
@birfoizbilim - фақат фойдали маълумотлар. Мияни «тюнинг» қиламиз.

“Эволюция уйқуни ўзида сақлаб қолган бўлса, демак у жуда муҳим. Уйқусиз қолсак, ҳамма нарса жойидан чиқиб кетади. Лекин айнан қандай механизм ишлаши номаълум.”
Қизиғи шундаки, олимлар уйқусизликнинг зарари ҳақида кўпроқ билишади. Яхши ухлаш нимагадир фойдали? Бу борада аниқ жавоб йўқ. Оддий тушунтириш шуки, мияни дам олдириш керак. Лекин бу ҳам муаммо – чунки ухлаётган пайтимизда ҳам мия тўхтамайди, фақат бошқача режимга ўтади.
Хотира масаласига келсак, Париждаги Institut du Fer-à-Moulin тадқиқотчиси Габриэль Гирардо каламушлар билан қилган тажрибаси ҳақида шундай дейди:
“Уйқу пайтида мия кундузги воқеаларни қайта ёдлайди. Бу эса хотираларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Айниқса, хотира учун масъул бўлган гиппокамп уйғоқ пайтда қилинган ҳаракатларни ‘қайта томоша’ қилади. Агар биз бу жараёнга аралашсак, каламушлар эслаш қобилиятини йўқотади.” Бошқача қилиб айтганда, мия “кеча нима бўлганини” уйғоқлик пайтида эмас, айнан ухлаётганда мустаҳкамлайди.
Лекин уйқунинг вазифаси фақат шу эмас. Бостон университетидан Лора Люис бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи сўнгги йилларда яна бир муҳим жиҳатни ўрганмоқда: уйқу – мияни чиқиндилардан тозалаш жараёни. Ҳар ким ҳам олимларнинг тавсияларига амал қиливермайди,”