Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📝Кечиринг она!.
Кеча сизни ранжитдим она,
Тунда мени «йиғлатди» нафрат.
Ухлолмадим, ақлим сарсона -
Она мени - кечиринг фақат.
Ноҳақ эдим -
«балки» ҳақ эдим.
Ўша онда мен «карахт» эдим.
Ўшқирдимми ?
Мен нима дедим ?
«Шоир бўлиб пушаймон едим» !
Яхши эдим - болалигимда,
Тиззангизга - ухлаб қолардим.
Қилар эдим - юмушингизни,
Қўлларингиз - ўпиб олардим.
Юзингизни - силаб тўймасдим,
Сўзингизни - ўйлаб қўймасдим.
Она дердим - онажон дердим -
Бир лаҳза ҳам йироқ бўлмасдим.
Шеър чорласа,
ўзим билмайман.
Жавоб қилган,
Сўзим билмайман.
Жон онажон - кечиринг фақат,
«Энди шеърга парво қилмайман».
Шеър деганда - ғазаб бор экан,
Шеър деганда - бор экан қаҳр.
Мен шўрликка - туйғу йўқ экан,
Мен шўрликка - йўқ экан меҳр !..
Ҳовлидаги бурчак хонани,
...Эшиклари маҳзун ёпилди.
Бор меҳримни қуршаган шеърлар,
Ўксиб - ўксиб «печда» ёқилди.
Бу тун жуда узоқ чўзилди,
Тонг отгунча кибрим бузилди.
Тунда мени «йиғлатди» нафрат,
Жон онажон кечиринг факат!
Муаллифи ноаниқ
@sheriat_olami
Кеча сизни ранжитдим она,
Тунда мени «йиғлатди» нафрат.
Ухлолмадим, ақлим сарсона -
Она мени - кечиринг фақат.
Ноҳақ эдим -
«балки» ҳақ эдим.
Ўша онда мен «карахт» эдим.
Ўшқирдимми ?
Мен нима дедим ?
«Шоир бўлиб пушаймон едим» !
Яхши эдим - болалигимда,
Тиззангизга - ухлаб қолардим.
Қилар эдим - юмушингизни,
Қўлларингиз - ўпиб олардим.
Юзингизни - силаб тўймасдим,
Сўзингизни - ўйлаб қўймасдим.
Она дердим - онажон дердим -
Бир лаҳза ҳам йироқ бўлмасдим.
Шеър чорласа,
ўзим билмайман.
Жавоб қилган,
Сўзим билмайман.
Жон онажон - кечиринг фақат,
«Энди шеърга парво қилмайман».
Шеър деганда - ғазаб бор экан,
Шеър деганда - бор экан қаҳр.
Мен шўрликка - туйғу йўқ экан,
Мен шўрликка - йўқ экан меҳр !..
Ҳовлидаги бурчак хонани,
...Эшиклари маҳзун ёпилди.
Бор меҳримни қуршаган шеърлар,
Ўксиб - ўксиб «печда» ёқилди.
Бу тун жуда узоқ чўзилди,
Тонг отгунча кибрим бузилди.
Тунда мени «йиғлатди» нафрат,
Жон онажон кечиринг факат!
Муаллифи ноаниқ
@sheriat_olami