Қолади.
Ачинманглар мол кетса қўлдан
Ўзи берди , ўзи олади !
Қимматли нима бор умрдан
Дунё сизу ! биздан қолади.
Берганига қаноат қилмай
Бойлик ортидан қувиб тинмай
Камларингиз битиб улгурмай
Дунё сизу ! биздан қолади.
Қолиб кетмай рўзғор ғорида
Сайир этинг ишқ бозорида
Яшаб,,, қолинг имкон борида
Дунё сизу ! биздан қолади.
Кимлар қурар ажиб бир сарой
Кимлар учун кулбадур тинч жой
Хох бой бўлинг ё бўлинг гадой
Дунё сизу ! биздан қолади.
Мансабдорлар талашмай унвон
Бир юзланиб кўринг халқ томон
Не- ней зотларни кўрган замон
Дунё сизу ! биздан қолади.
Ўтмишга бир солинглар разм
Ер кимларни қилмаган хазим
Шох у гадо бирдай ётар жим
Дунё сизу ! биздан қолади.
Ким бўлибди дунёга устун
Ҳамма бир-бир ўтиб боради
Биздан келажак авлод учун
Фақат эзгув ишлар қолади.
Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami
Ачинманглар мол кетса қўлдан
Ўзи берди , ўзи олади !
Қимматли нима бор умрдан
Дунё сизу ! биздан қолади.
Берганига қаноат қилмай
Бойлик ортидан қувиб тинмай
Камларингиз битиб улгурмай
Дунё сизу ! биздан қолади.
Қолиб кетмай рўзғор ғорида
Сайир этинг ишқ бозорида
Яшаб,,, қолинг имкон борида
Дунё сизу ! биздан қолади.
Кимлар қурар ажиб бир сарой
Кимлар учун кулбадур тинч жой
Хох бой бўлинг ё бўлинг гадой
Дунё сизу ! биздан қолади.
Мансабдорлар талашмай унвон
Бир юзланиб кўринг халқ томон
Не- ней зотларни кўрган замон
Дунё сизу ! биздан қолади.
Ўтмишга бир солинглар разм
Ер кимларни қилмаган хазим
Шох у гадо бирдай ётар жим
Дунё сизу ! биздан қолади.
Ким бўлибди дунёга устун
Ҳамма бир-бир ўтиб боради
Биздан келажак авлод учун
Фақат эзгув ишлар қолади.
Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami