НАСИХАТ.
Ўғлинг бўлса ўғрининг
Ҳеч устидан кулмагин!
Қизинг бўлса фохишани
Сира мазах қилмагин!
Гадо кўрсанг кўчада
Уриб тепиб ўтмагин
Соқовга савол бериб
Кулиб жавоб кутмагин.
Гарангни, карсан, дема
Жиннига тош отмагин
Қайтар дунё қайтармиш
Бу гуноҳга ботмагин.
Йиғлаб юрса бечора
Кимдир кулса изидан
Ўзига ҳам қайтади
Ўғли ёки қизидан.
Яхшиликни, дилдан қил
Йўл бермагин миннатга
Кибрли мақтанчоқлар
Кирмас экан жаннатга.
Бировни кийимига
Ўзингча берма бахо
Шароити шундайдир
Балки ўзи бебаҳо.
Сени яратган Aллоҳ
Уларнинг ҳам Худоси
Етти осмонга етар
Мазлумларнинг дуоси.
🌙Хайрли тун азизлар!
💥Тунингиз сокинлик ва хотиржамликда ўтсин Илохим!
Обуначимиз томонидан юборилган шеър
@sheriat_olami
Ўғлинг бўлса ўғрининг
Ҳеч устидан кулмагин!
Қизинг бўлса фохишани
Сира мазах қилмагин!
Гадо кўрсанг кўчада
Уриб тепиб ўтмагин
Соқовга савол бериб
Кулиб жавоб кутмагин.
Гарангни, карсан, дема
Жиннига тош отмагин
Қайтар дунё қайтармиш
Бу гуноҳга ботмагин.
Йиғлаб юрса бечора
Кимдир кулса изидан
Ўзига ҳам қайтади
Ўғли ёки қизидан.
Яхшиликни, дилдан қил
Йўл бермагин миннатга
Кибрли мақтанчоқлар
Кирмас экан жаннатга.
Бировни кийимига
Ўзингча берма бахо
Шароити шундайдир
Балки ўзи бебаҳо.
Сени яратган Aллоҳ
Уларнинг ҳам Худоси
Етти осмонга етар
Мазлумларнинг дуоси.
🌙Хайрли тун азизлар!
💥Тунингиз сокинлик ва хотиржамликда ўтсин Илохим!
Обуначимиз томонидан юборилган шеър
@sheriat_olami