Мен яхши танишганимдан хурсандман деб ўтирганларга Разм солдим, уларнинг ҳаммаси зодагонлар бири калхоз раиси, яна бири, шаҳар банкини рахбари вахо казолар уларни ичида энг кичиги бозор ком , ҳаммаси билан сўрашиб сўрини бирчетига секингина ўтирдим, бошқа сўриларда мен билган мен таниган одамлардан, Жаббор, Акмал шиғам, ва Хайрулло ғирром, ҳатто Салим шилдир ҳам бор эди. Уларни кўрдиму таажубландим , нахотку булар ҳам Шокир акани қаноти остида бўлса, ёшликда Салим шилдирдан йеган калтакларим бир-бир кўз олдимдан ўтарди, ва ўзимга қўй Санжар шундай нахангларни даврасидасан майда балиқчаларни ўйлаб бошингни қотирма дедимда, ёнимдаги катаканларни сўзларини эшитиб ўтирардим, пиракрор менга жияним қалай Тошкент жойида турибдими сўради ,ёнбошлаб олиб бир қўлида қадахни ушлаб ичимоқчи бўлиб унга бозор ком закускани тайёр қилиб турарди. Ҳа жойида турибди дедим, пиракрор қадахни бўшатиб закуска қилатуриб ҳа яхши сени бизга катта фойданг тегди, энди биз ҳам саломга қараб алик олишимиз шарт деди, ёнидагиларга сирли нигоҳда қараб улар ҳам ҳа ҳа дейишди, бир овоздан, мен йўғей қанақасига сизларни энди кўриб турибманку дедим, шира кайф бўлиб қолган шаҳар банки рахбари, сўради исминг нима эди, Санжар деди мендан олдин Шокир ака, ҳа Санжар укам сен жангда қанча пул ютган бўлсанг биз шундан икки баробар ютганмиз тўғрими деб калхоз раисига қаради, тўғри _тўғри дейишди, ўтирганларни ҳаммаси, кегин билсам улар мен учун анчча пул тикишган экан, туман пиракрори жияним биздан нима ёрдам керак бўлса тортинмасдан сўрайвер деб гапини тугатмасдан, сиздан ёрдам керакмасу калхоз раисидан бир кичик илтимосим бордааа дедим камтарлик билан бошимни қашлаб қанақа сўради раис , палончи биргадирни мол мулкини мусодара қилиб ишдан олишизни истардим, дедим секин овозда нима кимни, ўша биргадирни, шундай ишдан олсам бўлмайдими, сўради кўтармоқчи бўлган қадахни дастурхонга қўйиб, йўқ бу камлик қилади дедим, пиракрор сен хозир биргадирга катта айиблов қўйябсан нима у сени мол мулкингни талонтарож қилдими, шунча нафрат қайердан, йўқ менга бундан ҳам ёмон талофат етказган, ўша биргадир менинг онамни кўз ёшларини тўккан, мен бу ишини кечиролмайман деб бўлмасиман. Шокир ака бўлди ишинг хал тўғрими раис деди. Калхоз раиси аланглаб ҳа ҳа хал қиламиз деб қадақни шартта кўтариб бўшатди . Пиракрор мен сенга ҳам хизмат айтаман, нима хизмат одам ўлдирш ўғирликдан бошқа ҳамма ишга тайёрман дедим аста ўрнимдан туриб, эртага идорага чиқ нима қилишни айтаман деди, сирли имолар билан, майшат тугаб хоммамиз уй уйимизга тарқалдик эрталабдан пиракратурага ўтиби пиракрорга учраб махфий топшириқни олгач биринчи кирминал ишга киришдим . Пракрорни собиқ ўрин босари Сироч деган болада, туман пракрорини кирдикорларини фош қилиб ишдан олиб, хатто қамоққа тиқишга етадигон далил хуждатларни олибериш эди,
Давоми бор
Муаллиф Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami
Давоми бор
Муаллиф Баҳодир Воҳидов
@sheriat_olami