ИБН АББОСНИНГ ЗАКОВАТИ
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Рум шоҳи Қайсар халифа Муовияга мактуб ёзди: «Сенга салом бўлсин! Аммо баъд: менга Аллоҳга энг суюкли калима нималигини, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи суюкли калима нималигини, бандаларнинг ичида энг мукаррам эркак ва энг мукаррам аёл ким эканини айт. Руҳ киритилган, лекин она қорнига тушмаган тўрт нарса ҳақида, соҳибини олиб юрган қабр нималигини айт. Ер юзида қуёш бир мартагина теккан жой қаерлигини айт».
Муовия мактубни ўқиб, «Мен буларни билмайман», дебди ва мендан сўрагани одам юборибди. Мен унга шундай жавоб бердим: «Аллоҳга энг суюкли калима «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасидир. Амаллар фақат у билангина қабул қилинади. У нажот калимасидир. Иккинчиси «Субханаллоҳ» калимаси бўлиб, у халоиқнинг салавотидир. Учинчиси «Алҳамдулиллаҳ» бўлиб, у шукр калимасидир. Тўртинчи калима «Аллоҳу акбар» бўлиб, намоз, рукуъ ва саждаларнинг очувчисидир. Бешинчиси эса «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» калимасидир. Бандаларнинг энг мукаррами Одамдир. Аллоҳ уни яратиб, барча исмларни ўргатди. Аёл бандалар ичида энг улуғи эса фаржини пок сақлаган Марямдир. Жон берилган, лекин она қорнига тушмаган тўрт нарса эса Одам, Ҳавво, Мусонинг асоси ва (Исмоилга туширилган) қўчқордир. Бир мартагина қуёш тушган жой эса Мусо ва Бану Исроил учун очилган денгиз остидир. Соҳибини олиб юрган қабр эса Юнус алайҳиссаломни олиб юрган балиқнинг қорни эди».
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️