Истиғфорнинг фойдаларидан1.Истиғфор айтувчиларга кетма-кетма ёмғирлар, боғлар ва анҳорларни жалб этади.
2.Истиғфор айтувчиларга ризқ, мол-дунё ва фарзандлар каби Аллоҳ таолонинг инъоми етишига сабаб бўлади.
3.Тоатнинг осон бўлиши, дуонинг кўп бўлиши ва ризқ келишининг енгил бўлиши сабабидир.
4.Инсон ва Аллоҳнинг ўртасидаги ваҳшат, ёлғизликнинг кетишига сабаб бўлади. Яъни, банда Аллоҳга истиғфор айтиб тинчланади, Унга яқин бўлади.
5.Истиғфор айтувчининг қалбида дунёнинг кичрайиб, қадри тушиб кетади.
6.Ундан шайтон ва жинларнинг узоқ бўлишига сабаб бўлади.
7.Иймон ва тоат ҳаловатини топади.
8.Унга Аллоҳнинг муҳаббати насиб бўлади.
9.Ақлида ва иймонида зиёдалик бўлади.
10.Ризқнинг енгиллашиши ва ғам, қайғу ва ҳузннинг кетишига сабаб бўлади.
11.Аллоҳ таолонинг истиғфор айтувчига иқбол, пешвоз чиқиши ва унинг тавбасидан хурсанд бўлишига олиб келади.
12.Вафот этганида фаришталар унга Роббиси томонидан хушхабарни етказишади.
13.Қиёмат қоим бўлганида одамлар иссиқ ва терга ботишганда, у Аршнинг сояси остида бўлади.
14.У Кунда инсонларга мавқифга қараб йўналганида, у ўнг томон эгалари билан, Аллоҳнинг тақводор, авлиё бандалари билан бирга бўлади.
15.Истиғфор якка шахснинг ва жамиятнинг ёмон феъллардан покланишига сабаб бўлади.
16.Истиғфор Аршни кўтарувчи фаришталар дуоси ва Аллоҳнинг карами насиб бўлишига сабаб бўлади.
🔎
@ShayhSaboqlari ✔️