16-декабр – шоир Салим Ашур таваллуд топган кун
***
Тонгга қадар қор эрийди,
Тонгга қадар ёғади қор.
Қордек эриб кетсам агар,
Сизга зарра қилмайди кор.
Фалак тўкиб элагига,
Оҳ, кўнглимни элар менинг.
Сизни бош дан-оёқ бирдан
Қордек қучгим келар менинг.
Сочиламан қор мисоли,
Сочиламан йўлингизга.
Лабингизга суртиб кўринг,
Тутиб кўринг қўлингизга.
Агар... қаттиқ-қаттиқ босинг,
Суякларим синсин менинг.
Изингизни суюб-суюб
Юракларим тинсин менинг.
Сиз қишда ҳам гуллар очинг
Пойингизда хас бўлай мен
Сиз осмондек юксак бўлинг
Қорлар каби паст бўлай мен.
Қаҳр қилинг, қаҳр қилинг
Очилмасин эшикларим
Тўрт деворнинг орасида
Итдек хордир қўшиқларим.
Қаҳр қилинг, деразада
Музлаб қолсин нигоҳларим
Сизга хизмат қилсин менинг
Эътиқодим, худоларим.
Ортингиздан борай, деманг
«Йўқ». Ўт тушса мен куяман
Етаклайман отингизни
Қўлингизга сув қуяман.
Қаҳратонда ўтин қилдим
Қовурғамнинг қаловидан.
Сизни пуфлаб иситаман
Юрагимнинг оловида.
Тонгга қадар қор эрийди,
Тонгга қадар ёғади қор.
Қордек эриб кетсам агар
Сизга зарра қилмайди кор
© Салим Ашур
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt
Салим Ашур 1964-йил 16-декабр куни туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган.
Унинг “Яшил гиёҳ”, “Атиргул”, “Сиз эртага келасиз”, “Кечиккан тонг”, “Аталган кунлар”, “Сенсиз”, “Дарз”, “Келажакка қадам”, “Она тилим”, “Машиналар карвони”, “Муҳаббат китоби”, “Титроқ” номли китоблари нашр этилган.
***
Тонгга қадар қор эрийди,
Тонгга қадар ёғади қор.
Қордек эриб кетсам агар,
Сизга зарра қилмайди кор.
Фалак тўкиб элагига,
Оҳ, кўнглимни элар менинг.
Сизни бош дан-оёқ бирдан
Қордек қучгим келар менинг.
Сочиламан қор мисоли,
Сочиламан йўлингизга.
Лабингизга суртиб кўринг,
Тутиб кўринг қўлингизга.
Агар... қаттиқ-қаттиқ босинг,
Суякларим синсин менинг.
Изингизни суюб-суюб
Юракларим тинсин менинг.
Сиз қишда ҳам гуллар очинг
Пойингизда хас бўлай мен
Сиз осмондек юксак бўлинг
Қорлар каби паст бўлай мен.
Қаҳр қилинг, қаҳр қилинг
Очилмасин эшикларим
Тўрт деворнинг орасида
Итдек хордир қўшиқларим.
Қаҳр қилинг, деразада
Музлаб қолсин нигоҳларим
Сизга хизмат қилсин менинг
Эътиқодим, худоларим.
Ортингиздан борай, деманг
«Йўқ». Ўт тушса мен куяман
Етаклайман отингизни
Қўлингизга сув қуяман.
Қаҳратонда ўтин қилдим
Қовурғамнинг қаловидан.
Сизни пуфлаб иситаман
Юрагимнинг оловида.
Тонгга қадар қор эрийди,
Тонгга қадар ёғади қор.
Қордек эриб кетсам агар
Сизга зарра қилмайди кор
© Салим Ашур
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt