Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор бўлиб ўтди. Унда кўтарилган асосий масалалар:
— Сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича алоҳида фармон билан Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади;
— Озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади ва озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;
— “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади;
— Солиқ ва Божхона қўмиталарига маркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш мақсадида маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди;
— 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади;
— Шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди;
— ҚҚСнинг 20 фоиздан 40 фоизгача қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш тизими жорий қилинган эди. Лекин “кэшбек” берилмаяпти. Ваҳоланки, уларга ҳам ҚҚС тўланган. Солиқ қўмитасига бу борадаги тушунмовчиликларни тартибга солиб, адолатли тизимни йўлга қўйиш топширилди;
— Ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади. Эндиликда тадбиркорларга ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади;
— Малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини жалб қилиб, солиқ-божхона сиёсати ва маъмурчилигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосли таклифларни киритиш топширилди.
Ҳар бири бўйича норматив ҳужжат қабул қилинади ва қабул қилингандан кейин кучга киради.
Ҳар бир янги қабул қилинган норматив ҳужжатларни амалиётда қўллаш бўйича тавсияларимизни ёпиқ каналимизда бериб борамиз. Қўшилиш учун @AccountingLLC админга мурожаат қилинг.
👉@Shahzod_Proconsultant👈