Shahzod Suyunov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Taklif va murojaatlar uchun
@AccountingLLC telegram
📞 +998952459900
Soliqlar va ularni qonuniy kamaytirish bo'yicha keyslar.
Qonunchilikni amalda qo'llash bo'yicha tavsiyalar.
Tadbirkorlar va buxgalterlarga maksimal yordam.
Shaxsiy fikrlar.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор бўлиб ўтди. Унда кўтарилган асосий масалалар:

— Сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича алоҳида фармон билан Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади;

Озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади ва озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

“Бозор назорати тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади;

Солиқ ва Божхона қўмиталарига маркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш мақсадида маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди;

1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади;

Шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди;

ҚҚСнинг 20 фоиздан 40 фоизгача қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш тизими жорий қилинган эди. Лекин “кэшбек” берилмаяпти. Ваҳоланки, уларга ҳам ҚҚС тўланган. Солиқ қўмитасига бу борадаги тушунмовчиликларни тартибга солиб, адолатли тизимни йўлга қўйиш топширилди;

Ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади. Эндиликда тадбиркорларга ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади;

Малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини жалб қилиб, солиқ-божхона сиёсати ва маъмурчилигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосли таклифларни киритиш топширилди.

Ҳар бири бўйича норматив ҳужжат қабул қилинади ва қабул қилингандан кейин кучга киради.

Ҳар бир янги қабул қилинган норматив ҳужжатларни амалиётда қўллаш бўйича тавсияларимизни ёпиқ каналимизда бериб борамиз. Қўшилиш учун @AccountingLLC админга мурожаат қилинг.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти учун имтиёз Президент қарори-136-сон, 08.04.2025 й. қабул қилинди.

2028 йил 1 январгача мева-сабзавот маҳсулотларини замонавий қадоқларда реализацияга чиқарадиган ҳамда қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади, шарти:

▪️ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
▪️замонавий қадоқланган мева-сабзавот маҳсулотларини солиқ даврида реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этганда;

2027 йил 1 апрелгача дуккакли маҳсулотларни экиш, йиғиб олиш ва саралаш ускуналари импорти учун божхона божининг 1 фоизлик ставкаси қўлланади.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


ChatGPT Ўзбекистонда солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.

Open AI Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компания сифатида рўйхатдан ўтди.

ChatGPT сунъий интеллект чатботи ва DALL-E рақамли тасвирларни яратиш модели ишлаб чиқарувчиси Американинг Open AI компанияси Ўзбекистонда ҚҚС солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди”, дейилади Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси хабарида.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


"Amor fati" — тақдирингни сев!

Бу ибора стоиклар фалсафасига оид бўлиб, ҳар қандай воқеани — яхши бўлсин, ёмон бўлсин — кучи етадиган инсон каби қабул қилиш, ва ҳатто уни севишни англатади. Ислом динида тақдирга розилик — "Amor fati"га ўхшаш тушунча лекин фарқи бор!

Тақдир бўйича қиладиган ҳулосам: Бу ҳаёт синов, на ажал кечикади, на ризқ эрта келади!

Айтилмаган хайрли сўзлар, кеч кечирилган инсонлар – буларнинг барчаси ҳаётнинг қисқа ва қайтишсиз эканини ёдга солади.

Ҳар бир кунда ёмонликдан яхшилик чиқиши мумкин ва акси. Ҳар бир оғриқ – юксалиш учун сабаб. Ҳар бир одам – биз учун бир дарс.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Президент фармонига қўшимча изоҳ!


From Salokhiddin dan repost
Бахтли ва бой яшамоқчимисан, яширин яша. (Француз мақоли)


Хеч кузатганмисиз, асл бой ва бахтли инсонлар ошкор яшашмайди. Ўз бойликлари ва хаёт тарзини доим яширадилар. Чунки, улар бахт ва хотиржамликни мавхумликда эканлигини яхши биладилар.
Атрофимиздаги ўз хаёти ва топган пулини хар жойда кўрсатувчи инсонлар аслида кўрингандек эмаслар. Улар бой хам бахтли хам эмаслар. Аслида гапирганлар билмайди, билганлар гапирмайди.


ПФ-57.pdf
11.5Mb
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 25.03.2025 йилдаги ПФ-57-сонли "Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб барча ҳудудий божхона бошқармаларининг ғазна ҳисобварағи битта ҳисобвараққа бирлаштирилади. Эндиликда божхонага пул тўлаб, хохлаган вилоятда уни ишлатиш имконияти яратилади.

Қисқача қилиб айтганда, божхонанинг счёти битта бўлади ва депозитдаги пулларни бир жойдан бошқа жойга кўчиришга ҳожат қолмайди.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Автокамерал формулалари ҳар доим тўғри бўлмайди!

Гульнора Эргашева Автокамералдаги формулаларидаги хатога изоҳ қолдирибдила (расмда).

Ташкилотда автокамерал бўйича хатолик аниқланиб, Солиқ бошқармаси инспектори (Нодир) бухгалтерга телефон қилган ва
инспекторнинг фикрига кўра, хатолик бор, чунки автокамерал формуласи тўғри, аммо бухгалтер балансни 341 312 минг сўмга нотўғри топширган ёки 341 341 минг сўмлик ЭСФни расмийлаштирмаган.

Формуланинг тушунтирилиши.
220-устунда (4010 ҳисоб счетида – харидорлар билан ҳисоб-китоблар) йил бошидаги қолдиқ 1 006 311 минг сўм, йил охирида 5 945 223 минг сўм. Уларнинг фикрига кўра, фарқ 4 597 599 936 минг сўм бўлиши керак, чунки бу ЭСФ орқали юбориладиган сумма. Лекин, 341 312 063 минг сўмлик тафовут бор, шунинг учун балансни қайта топшириш керак.

Формулани ёзганлар учун тушунтириш.
220-устунда 4010 ҳисоб счетида суммалар 12% ҚҚС билан кўрсатилади ва буни улар ҳисобга олиши керак. Шунингдек, 6310 ҳисоб счетида аванслар бор, улар йил давомида тушган ёки баланснинг 6700 ҳисоб счетида ва 6300 ҳисоб счетида ҳам бўлиши мумкин.

Ҳурматли солиқчилар,
Формула тузишда бухгалтерия ва солиқ ҳисобининг бу хусусиятларини ҳисобга олишингизни сўраймиз. Қўнғироқ қилувчи инспекторлардан вазиятни тушунишни ва формулани ҳеч қачон "ҳар доим ҳақиқат" деб ҳисобламасликларини илтимос қиламиз.

👉@SHAHZOD_PROCONSULTANT👈

1.1k 1 24 19 15

Ижара шартномалари солиқ органларида рўйҳатдан ўтказилмаса солиқ нима бўлади?

1-ҳолатда. Корхоналар рўйҳатдан ўтказилган жойида фаолият юритадиган ёки фаолият юритадиган жойи билан шартномаларни рўйҳатдан ўтказиши керак, акс ҳолда кўрсатилган манзил бўйича  ижара шартномаси тузилмаган ёки рўйҳатдан ўтказилмаган бўлса, солиқ органи бу ҳолатда корхонани у манзилда жойлашмаган дея малакалаб корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамларини блоклаши мумкин.

2- ҳолатда. Солиқ органи товарлар сақланаётган омбор (склад) билан ҳам ижара шартномаси тузилмаган бўлса омбордаги барча товарлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСни ҳисобдан чиқаришга ҳақли. Яъни ҳисобга олинган (зачет) ҚҚСни сиздан олиб қўйишлари мумкин.

3-ҳолатда. Товарларингиз сақланаётган жой билан ҳеч қандай шартнома бўлмаса минимал қийматдан келиб чиқиб даромад солиғи, фойда ёки айланмадан олинадиган солиққа тортишлари мумкин.

4-ҳолатда. Ижара шартномалари бор, лекин у текинга тузилган бўлса ҳам ҳисобга олинган ҚҚСни ҳам сиздан ҳисобдан чиқаришлари мумкин.
Лекин амалиётда ҳозирча буни қилишмаяпти, сабаби кўплаб солиқ тўловчилар этирозига кўра бу ерда икки хил вариант борлиги. Сабаби русча версиясида Солиқ кодексида ижара шартномалари текинга тузилганда ҳисобга олинган ҚҚСни ҳисобдан чиқариш деган банд йўқ, ўзбекчасида бор.
Шу ерда солиқ тўловчиларнинг айбсизлик презумпцияси ишлаб турибди.

"Master Consultant" лойиҳамизнинг СТАРТ тарифидан 3 кун бепул фойдаланиб кўринг. Админ👇
@AccountingLLC

👉@SHAHZOD_PROCONSULTANT👈


Кеч қабул қилинган тўғри қарор - нотўғри қарор ҳисобланади!

Имтиёзлардан фойдаланишда ҳар бир норматив ҳужжатни тўғри тушуниш ва унга мувофиқ иш тутиш керак. Агар қоидалар нотўғри талқин қилинса ёки ўзгаришлар кузатиб борилмаса, бу ортиқча солиқ тўлаш ёки жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Шунинг учун, имтиёзлар бўйича ёпиқ каналимизда барча муҳим норматив ҳужжатларни ва имтиёзларни қўллаш бўйича маълумот бериб боряпман.
"Master Consultant" лойиҳамизга қўшилинг. Админ👇
@AccountingLLC

👉@SHAHZOD_PROCONSULTANT👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Дорихоналар ва тиббиёт муассасалари учун ҚҚСга ўтиш учун ариза юбориш имконияти яратилди!

Ҳозирча Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилмаган, лекин сайтда имкони бор! Айтишадику Ўзбекларнинг калласи обеддан кейин ишлайди деб. Ничего ўрганиб кетганмиз, босинглар!

Гапимга изоҳ бериб ўтаман:

229
сонли Президентнинг Қарорига асосан Дорихоналар ва тиббиёт муассасаларини ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши кераклигини эълон қилинган эди. Лекин шу пайтгача на солиқ кодексида на сайтда бу техник имконият яратилмаган эди. Солиқ кодексининг 4-моддасига кўра янги ўзгартиришлар киритилса фақат эълон қилингандан 3 ой ўтгандан кейин кучга кириши керак эди. Бизда обеддан кейин кучга кирди.

Ҳозир нима қилиш керак?
ҚҚСга ўтишга ариза бериш керак. Агар сизда солиқ солинадиган оборот учун фойдаланиладиган асосий восита ёки имтиёзга тушмайдиган товарлар бўлса ва сиз уни ҚҚС билан бирга сотиб олган бўлсангиз. ҳисобга олиш(зачёт)га шошилганингиз маъқул.

👉@SHAHZOD_PROCONSULTANT👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳозирги пайтда TEMUнинг аҳволи.

👉@SHAHZOD_PROCONSULTANT👈


“Temu тахминан 46 млрд сўм солиқ тўлаши керак”. Yandex-чи?

Temu 5 ой рўйхатдан ўтмай 46 млрд.сўм солиқ тўламаган бўлса, Yandex Go Ўзбекистонда 5 йил рўйхатдан ўтмай ишлаб, қанча солиқ тўламаган бўлиши мумкин? 460 млрд? 4,6 трлн?

Олинган маълумотларга кўра, Temu томонидан тахминан 46 млрд сўмлик солиқлар тўланмагани аниқланди. Биз уни ҳали текширганимиз йўқ, бу дастлабки ҳисоб-китоблар натижаси. Маркетплейсга ушбу солиқ тўловлари бўйича эътироз хати берилган. Қачон у солиқларни тўласа, биз фаолиятини легаллаштириш имкониятини яратиб берамиз”, — деган Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев.

Шунингдек, Мубин Мирзаев шу пайтгача Temu`дан ташқари, Wildberries маркетплейси ҳам солиқ тўламай келганини, огоҳлантиришдан сўнг Wildberries маркетплейси 52 млрд сўм миқдорда солиқ тўлаганини эслатган.

Албатта, бу энг тўғри позиция: Солиқни тўла ва ишла. Лекин бу позиция талаби барчага нисбатан узвий ва ҳаммага нисбатан тенг бўлиши зарур.

Акс ҳолда, Мирза Холмедов латифасида айтилганидек, Temu учун “окалар, просто жой йўқ” қабилидаги жавоб берилаётгандек туюлади.

👉@SHAHZOD_PROCONSULTANT👈


Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

Бу муборак кунларда юраклар яхшиликка тўлсин, ниятлар поклансин, ризқлар баракали бўлсин! Ҳаммага тинчлик, тотувлик ва хайрли умр тилайман. Яқинларингиз бағрида, самимий дуолар остида Ҳайит байрамини шодлик ва қувонч билан қарши олиш насиб этсин!

Яхшиликларингиз ўзингизга қайтсин, хайрли Ҳайит бўлсин!

👉@SHAHZOD_PROCONSULTANT👈


Тарифларнинг ошиши майга қолдирилди!

Давлат раҳбари топшириғи билан электр ва газ тарифлари оширилиши 1 майгача кечиктирилди.

Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

Ҳайитга яхши хабар.

👉@SHAHZOD_PROCONSULTANT👈

2k 0 24 5 11

Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, эски тарифлар 2 ойгача амал қилади

Уч кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади.

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

Отабек Бакиров

👉@SHAHZOD_PROCONSULTANT👈

3k 0 107 7 12

Солиқ органлари билан бўладиган муносабатларда хатоларга йўл қўймаслик ва муаммоларни тезда ҳал қилиш муҳим ҳисобланади. Ёпиқ каналимиздаги обуначиларимизга максимал қўшимча қиймат яратиш мақсадида биз ўзимиз фойдаланадиган ва амалда иш берган хат намуналарини каналимиз обуначилари билан ҳам бўлишамиз!

"Master Consultant" лойиҳамизнинг СТАРТ тарифидан 3 кун бепул фойдаланиб кўринг. Админ👇
@AccountingLLC

👉@SHAHZOD_PROCONSULTANT👈


❗️Расман: Рамазон ҳайити 30-март, якшанба куни нишонланади.

Дам олиш кунлари:

— 29-март (шанба) — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;
— 30-март (якшанба) — Рамазон ҳайити;
— 31-март (душанба) — барча учун дам олиш куни;
— 01-апрель (сешанба) — барча учун иш куни.

👉@Shahzod_proconsultant👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Окалар просто жой йўқ денглар!

ПФ-50 сонли 19.03.2025 да қабул қилинди. Бу президент ва кичик бизнес учрашувида берилган ваъдалар ижроси учун деб қабул қилдик. Лекин ҳужжат қабул қилиниб у ерда яна ўша таъқиқ ва тўсиқлар бор.

Мисол учун тадбиркорлик субектларига янги мажбурият юклайдиган ҳар қандай қонун ҳужжатларини қабул қилинишига мораторий эълон қилиниши керак эди. Лекин давомида "янги санадан янги қоидалар" тамойили асосида аниқ саналарни кўрсатиб ўтиш белгиланмоқда. Мораторий жорий қилишдан мақсад бутунлай янги мажбурият келтириб чиқарувчи қонун ҳужжатларини бекор қилиш эмасмиди? Ёки ман нотўғри тушундимми?

Ихтиёрий тугатиш бўйича эса умуман гапирмасаям бўлади. Солиқ текширувисиз компанияни ёпиш учун компаниянгиз Хавфни таҳлил қилиш рискида юқори рискда бўлмаслиги керак. Энг қизиғи ҳозир айни пайтда ҳеч ким қайси рискда эканлигини билмайди! Маълумотлар очиқланмаган, аниқлаш имкони йўқ.
Ундан кўра просто жой йўқ денглар окалар!

👉@Shahzod_proconsultant👈

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.