#РУҲИЯТ
📝 ПАНОҲ
Шукурки, Аллоҳим бордир,
Ўзи бизларга дўст-ёрдир,
Ким ҳам журъат этар энди,
Аллоҳнинг душмани хордир.
Роббим Аллоҳ, бергил паноҳ,
Гарчи кўпдир бизда гуноҳ.
Сендан ўзга дўстимиз йўқ,
Ҳолимиздан Ўзинг огоҳ.
Ташлаб қўйма бизни ночор,
Мадад бермай этмагил зор,
Сендан ўзга ёрдамчи йўқ,
Сенсиз қолсак бўлармиз хор.
Тинмай тўкар кўзларим ёш,
Фироқингга йўқдир бардош,
Умидимдир фақат Ўзинг,
Паноҳингга суянгай бош.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 ПАНОҲ
Шукурки, Аллоҳим бордир,
Ўзи бизларга дўст-ёрдир,
Ким ҳам журъат этар энди,
Аллоҳнинг душмани хордир.
Роббим Аллоҳ, бергил паноҳ,
Гарчи кўпдир бизда гуноҳ.
Сендан ўзга дўстимиз йўқ,
Ҳолимиздан Ўзинг огоҳ.
Ташлаб қўйма бизни ночор,
Мадад бермай этмагил зор,
Сендан ўзга ёрдамчи йўқ,
Сенсиз қолсак бўлармиз хор.
Тинмай тўкар кўзларим ёш,
Фироқингга йўқдир бардош,
Умидимдир фақат Ўзинг,
Паноҳингга суянгай бош.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil