Шаҳобиддин Одил


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Филология фанлари номзоди, адабиётшунос олим, шоир Шаҳобиддин Одилнинг шахсий канали.
Аллоҳим, афвингга муҳтож ожиз бандангман...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АЛЛОҲИМ, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН!
ЖУМЪА КУНИНИНГ ФАЙЗ-У БАРАКАСИДАН ТЎЛИҚ БАҲРАМАНД БЎЛИШНИ ЖАМИЙКИ МЎМИН-МУСУЛМОНЛАРГА ВА ХОССАТАН КАНАЛИМИЗ ЎҚУВЧИЛАРИГА ҲАМ НАСИБ АЙЛА!

БУ КУНГИ БАРЧА ИБОДАТЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛГИН!

ЎЗИМИЗ, АҲЛИ ОИЛАМИЗ, ЯҚИНЛАРИМИЗ ВА ЖАМИЙКИ МЎМИН-МУСУЛМОНЛАР ҲАҚҚИГА ҚИЛГАН БАРЧА ДУОЛАРИМИЗНИ ИЖОБАТ ЭТГИН!

ОМИЙН, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН!

ALLOHIM, YO ROBBAL OLAMIYN!
JUM’A KUNINING FAYZ-U BARAKASIDAN TO‘LIQ BAHRAMAND BO‘LISHNI JAMIYKI MO‘MIN-MUSULMONLARGA VA XOSSATAN KANALIMIZ O‘QUVCHILARIGA HAM NASIB AYLA!

BU KUNGI BARCHA IBODATLARIMIZNI QABUL QILGIN!

O‘ZIMIZ, AHLI OILAMIZ, YAQINLARIMIZ VA JAMIYKI MO‘MIN-MUSULMONLAR HAQQIGA QILGAN BARCHA DUOLARIMIZNI IJOBAT ETGIN!

OMIYN, YO ROBBAL OLAMIYN!

@Shahobiddin_Odil


#RUHIYAT

📝 JUM’A

Ba’zi bir kimsalar qilib "ijtihod",
Baland da’vo bilan chiqardilar ot.

Chiroyli so‘zlarni qator terdilar,
Jum’ani bayram deb fatvo berdilar.

Tabriklab bir-birin har jum’a takror,
Bilmadim, topdilar ne naf’, ne asror?!

Go‘yo shariatga qo‘shdilar bir ish,
Tabrikdan qochganlar devona emish...

Kim inkor qiladir, bayramdir chindan,
Ammo, bayramligi ibodat bilan.

Olqish, tabriklaring itoat emas,
Iymonli kimsaga bu odat emas.

Allohga chin dildan itoat qilsang,
Rasululloh so‘zin haq deya bilsang,

Jum’aning fazlini topmoq istasang,
Eng afzal, savobli bir ish izlasang,

Shu kuni behuda har bir so‘zdan qayt,
Zikr-u tasbih, ko‘p-ko‘p salovotlar ayt!

Duo qilgin mazlum mo‘minlarni ham,
Bu–sendan ularga eng katta yordam!

Yig‘lab duolar qil, Allohga yolvor,
Pushaymonlik ila aytgil istig‘for...

Gʻaflatda qolmagin bu kun fazlidan,
Duo-iltijodan to‘xtama bir dam...

Allohning Rasuli buyurgani–shu.
O‘zingni olamga qilmagin kulgu.

Olqish, tabrik bilan chalg‘itma elni,
Zikr-u salovot-la poklagin dilni.

Gʻaflatda qolmagin boy berib baxtni,
Duoda o‘tkazgin eng maqbul vaqtni.

Vaqti ma’lum emas, qabuli naqddir,
Ko‘p duo qilganga yor bo‘lar taqdir!

🕊Shahobiddin Odil✍


@Shahobiddin_Odil


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жума кунида шундай бир вақт борки, Аллоҳдан нимани сўрасангиз албатта ижобат қилади. Бу вақтни ўтказиб юборманг!

Juma kunida shunday bir vaqt borki, Allohdan nimani so‘rasangiz albatta ijobat qiladi. Bu vaqtni o‘tkazib yubormang!

@Shahobiddin_Odil


#РУҲИЯТ

📝 ЖУМЪА

Баъзи бир кимсалар қилиб "ижтиҳод",
Баланд даъво билан чиқардилар от.

Чиройли сўзларни қатор тердилар,
Жумъани байрам деб фатво бердилар.

Табриклаб бир-бирин ҳар жумъа такрор,
Билмадим, топдилар не нафъ, не асрор?!

Гўё шариатга қўшдилар бир иш,
Табрикдан қочганлар девона эмиш...

Ким инкор қиладир, байрамдир чиндан,
Аммо, байрамлиги ибодат билан.

Олқиш, табрикларинг ибодат эмас,
Иймонли кимсага бу одат эмас.

Аллоҳга чин дилдан итоат қилсанг,
Расулуллоҳ сўзин ҳақ дея билсанг,

Жумъанинг фазлини топмоқ истасанг,
Энг афзал, савобли бир иш изласанг,

Шу куни беҳуда ҳар бир сўздан қайт,
Зикр-у тасбиҳ, кўп-кўп саловотлар айт!

Дуо қилгин мазлум мўминларни ҳам,
Бу–сендан уларга энг катта ёрдам!

Йиғлаб дуолар қил, Аллоҳга ёлвор,
Пушаймонлик ила айтгил истиғфор...

Ғафлатда қолмагин бу кун фазлидан,
Дуо-илтижодан тўхтама бир дам...

Аллоҳнинг Расули буюргани–шу.
Ўзингни оламга қилмагин кулгу.

Олқиш, табрик билан чалғитма элни,
Зикр-у саловот-ла поклагин дилни.

Ҳасратда қолмагин бой бериб бахтни,
Дуода ўтказгин энг мақбул вақтни.

Вақти маълум эмас, қабули нақддир,
Кўп дуо қилганга ёр бўлар тақдир!

🕊Шаҳобиддин Одил


@Shahobiddin_Odil


#RUHIYAT

📝BЕG‘UBOR QALB

Har go‘shadan quvilib takror,
Bilmam bu dil nelar izlaydi.
Har kimsaga ishonib asror,
Nom olgandir: "devona", "daydi".

Dardlarini anglamas hech zot,
Vafo bor, deb chekar mangu g‘am.
Ishonchini so‘ylayverar bot,
Bor ishonchi poymol bo‘lsa ham.

Ta’na qilmas kimsaga aslo,
Garchi qalbda alam va qayg‘u.
So‘ngsiz umid va ishonch, ammo,
Nigohida porlagay mangu.

🕊Shahobiddin Odil✍

@Shahobiddin_Odil


#РУҲИЯТ

📝БЕҒУБОР ҚАЛБ

Ҳар гўшадан қувилиб такрор,
Билмам бу дил нелар излайди.
Ҳар кимсага ишониб асрор,
Ном олгандир: "девона", "дайди".

Дардларини англамас ҳеч зот,
Вафо бор, деб чекар мангу ғам.
Ишончини сўйлайверар бот,
Бор ишончи поймол бўлса ҳам.

Таъна қилмас кимсага асло,
Гарчи қалбда алам ва қайғу.
Сўнгсиз умид ва ишонч, аммо,
Нигоҳида порлагай мангу.


🕊Шаҳобиддин Одил

@Shahobiddin_Odil


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аъуузу биллааҳи минаш-
шайтонир-рожийм!
Бисмиллааҳир-
Роҳмаанир-Роҳийм!

الحَمْدُ لله الذِي أحْيَانا بَعْدَ مَا أمَاتَنَا وإلَيْهِ النَشُور

«АЛҲАМДУ ЛИЛЛААҲИЛЛАЗИЙ АҲЙААНАА БАЪДА МАА АМААТАНАА ВА ИЛАЙҲИН НУШУУР.»
(Уйқудан турган заҳоти ўқилади.)

Алҳамдулиллааҳи Роббил оламийн!
Ашҳаду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадун ъабдуҳу ва росулуҳу!

Тонгда иймон билан уйғотганинг учун шукур, Аллоҳим!
Бу ожиз қулингга яна бир кун ҳадя қилганинг учун Сенга беҳад ҳамд-у санолар бўлсин, ё Зал-Жалоли вал Икром!

Аллоҳим, ё Роббал оламийн, ҳар бир мўмин бандангнинг бугунги кунини кечаги кунидан кўра ҳам хайрли ва баракали қилгин!

بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

 «БИСМИЛЛААҲИЛЛАЗИЙ ЛАА ЙАЗУРРУ МАЪАСМИҲИ ШАЙ'УН ФИЛ АРЗИ ВА ЛАА ФИС САМАА'И ВА ҲУВАС САМИЪУЛ АЛИЙМ.»
(Уч марта ўқилади.)

Роббанаа ъатинаа фид-дунё ҳасанатан ва фил-охирати ҳасанатан ва қинаа азобан-нор!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Мана шу⬆️мўмин-мусулмоннинг тонг оттиришидир. Яъни, тонгимиз, кунимиз айнан шундай каломлар билан, дуо ва саломлар билан бошланиши керак!

Уйғондик, аниқроғи ўлимдан кейин қайта тирилдик
–алҳамдулиллоҳ!

Бизга яшаш учун яна бир кун ҳадя этилди–алҳамдулиллоҳ!

Иймонимиз қалбимизда ҳам, тилимизда ҳам турибди–
алҳамдулиллоҳ!

Ўлдирганидан кейин қайта тирилтиргани учун Роббимизга шукрона айтамиз.

Яна бир янги кунни ҳадя этгани учун шукрона айтамиз.

Иймонимизни саломат сақлагани учун яна шукрона айтамиз!

Яъни, мўмин-мусулмон ҳар тонгни айнан ана шундай шукроналик билан кутиб олади.

Янги кундаги ҳаётини тонгданоқ
ЗИКР ВА  ДУОЛА
Р билан, яъни ибодат билан бошлайди.

@Shahobiddin_Odil


Изоҳ: боши осмонга етганида ҳам ва ёки бошига тоғ қулаганда ҳам мўмин мўминлигича қолаверади–ортиқча суюнмайди ва ё ортиқча куюнмайди.

🕊Шаҳобиддин Одил✍

@Shahobiddin_Odil

#RUHIYAT

📝Besh kunlik dunyoda chekib ranj-alam,
Tortmoqlik nechundir behudaga g‘am.
Shodlik qilgan bilan chiqmas-ku shoxing,
Qilmaganing bilan yo‘qolmaydi ham.

———
Izoh: boshi osmonga yetganida ham va yoki boshiga tog‘ qulaganda ham mo‘min mo‘minligicha qolaveradi–ortiqcha suyunmaydi va yo ortiqcha kuyunmaydi.

🕊Shahobiddin Odil✍

@Shahobiddin_Odil


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ASSALOMU ALAYKUM VA RAHMATULLOHI VA BAROKAATUHU!

Allohim! Bu kunimizni ham O‘zing rozi bo‘ladigan holatda o‘tkazishimizni nasib et!

Allohim! Bizga O‘zing rozi bo‘lgan narsalarnigina ko‘rsat!

O‘zing rozi bo‘lgan narsalarnigina eshittir!

O‘zing rozi bo‘lgan narsalarnigina so‘zlat!

Bizni toating yo‘lidagi amallarda sobitqadam qil!

Allohim! Bizga rahmating eshiklarini och!
Rizqlarimizni ko‘paytirib ber va rizqimizga yetishish yo‘llarini oson qilib qo‘y!

Allohim, xato va gunohlarimizni kechir!

Iymon yo‘lida adashgan, yanglishgan bo‘lsak, ahvollarimizni O‘zing isloh qilib, bizni to‘g‘ri yo‘lga solib qo‘y!

Allohim ojizonalik bilan qilayotgan bu duolarimizni ijobat qil!
Omiyn! Yo Robbal olamiyn!

@Shahobiddin_Odil


#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди: азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт”, –дедилар."
(Имом Абу Довуд ва имом Байҳақий ривояти)

Шарҳи:
ёмғир ёғаётган пайтда аввало ушбу ёмғирнинг фойдали бўлишини сўраб юқоридаги дуо ўқилади.
Шундан сўнг диний ва дунёвий ҳар қандай шаръий истакларимизни сўраб дуолар қилсак, ин шаа Аллоҳ, ижобат қилинишидан умид қиламиз!


@Shahobiddin_Odil


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً


Аллоҳумма соййибан наафиъан!

Аллоҳим, фойдали (
хайрли) ёмғир қил!

🤲 Yomg‘ir yoqqanda o‘qiladigan duo

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

Allohumma soyyiban naafi’an!

Allohim, foydali (
xayrli) yomg‘ir qil!

@Shahobiddin_Odil


#RUHIYAT

📝Ota rozi–Alloh rozi,
Ona rozi–yo‘q Tarozi.
Jannat harom ul kimsaga,
Ota-ona gar norozi.
2018y.

🕊Shahobiddin Odil✍

@Shahobiddin_Odil


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аъуузу биллааҳи минаш-
шайтонир-рожийм!
Бисмиллааҳир-
Роҳмаанир-Роҳийм!

الحَمْدُ لله الذِي أحْيَانا بَعْدَ مَا أمَاتَنَا وإلَيْهِ النَشُور

«АЛҲАМДУ ЛИЛЛААҲИЛЛАЗИЙ АҲЙААНАА БАЪДА МАА АМААТАНАА ВА ИЛАЙҲИН НУШУУР.»
(Уйқудан турган заҳоти ўқилади)

Алҳамдулиллааҳи Роббил оламийн!
Ашҳаду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадун ъабдуҳу ва росулуҳу!

Тонгда иймон билан уйғотганинг учун шукур, Аллоҳим!
Бу ожиз қулингга яна бир кун ҳадя қилганинг учун Сенга беҳад ҳамд-у санолар бўлсин, ё Зал-Жалоли вал Икром!

Аллоҳим, ё Роббал оламийн, ҳар бир мўмин бандангнинг бугунги кунини кечаги кунидан кўра ҳам хайрли ва баракали қилгин!

بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

 «БИСМИЛЛААҲИЛЛАЗИЙ ЛАА ЙАЗУРРУ МАЪАСМИҲИ ШАЙ'УН ФИЛ АРЗИ ВА ЛАА ФИС САМАА'И ВА ҲУВАС САМИЪУЛ АЛИЙМ.»
(уч марта ўқилади)

Роббанаа ъатинаа фид-дунё ҳасанатан ва фил-охирати ҳасанатан ва қинаа азобан-нор!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!


Мана шу⬆️мўмин-мусулмоннинг тонг оттиришидир. Яъни, тонгимиз, кунимиз айнан шундай каломлар билан, дуо ва саломлар билан бошланиши керак!

Уйғондик, аниқроғи ўлимдан кейин қайта тирилдик
–алҳамдулиллоҳ!

Бизга яшаш учун яна бир кун ҳадя этилди–алҳамдулиллоҳ!

Иймонимиз қалбимизда ҳам, тилимизда ҳам турибди–
алҳамдулиллоҳ!

Ўлдирганидан кейин қайта тирилтиргани учун Роббимизга шукрона айтамиз.

Яна бир янги кунни ҳадя этгани учун шукрона айтамиз.

Иймонимизни саломат сақлагани учун яна шукрона айтамиз!

Яъни, мўмин-мусулмон ҳар тонгни айнан ана шундай шукроналик билан кутиб олади.

Янги кундаги ҳаётини тонгданоқ
ЗИКР ВА  ДУОЛА
Р билан, яъни ибодат билан бошлайди.


@Shahobiddin_Odil


#RUHIYAT

📝"Umrimiz besh kunlik" deya dod solib,
Taqdirning hukmidan mudom biz nolib,
G‘aflatga ko‘milib yashayveramiz,
Kelguncha Azroil hukmimiz olib...

🕊Shahobiddin Odil✍

@Shahobiddin_Odil


#РУҲИЯТ

📝"Умримиз беш кунлик" дея дод солиб,
Тақдирнинг ҳукмидан мудом биз нолиб,
Ғафлатга кўмилиб яшайверамиз,
Келгунча Азроил ҳукмимиз олиб...

🕊Шаҳобиддин Одил

@Shahobiddin_Odil


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
A'uuzu billaahi minash-
shaytonir-rojiym!
Bismillaahir-
Rohmaanir-Rohiym!

الحَمْدُ لله الذِي أحْيَانا بَعْدَ مَا أمَاتَنَا وإلَيْهِ النَشُور

«ALHAMDU LILLAAHILLAZIY AHYAANAA BA'DA MAA AMAATANAA VA ILAYHIN NUSHUUR.»
(Uyqudan turgan zahoti o'qiladi)

Alhamdulillaahi Robbil olamiyn!
Ashhadu an-laa ilaaha illallohu va ashhadu anna Muhammadun 'abduhu va rosuluhu!

Tongda iymon bilan uyg'otganing uchun shukur, Allohim!
Bu ojiz qulingga yana bir kun hadya qilganing uchun Senga behad hamd-u sanolar bo'lsin, yo Zal-Jaloli val Ikrom!

Allohim, yo Robbal olamiyn, har bir mo'min bandangning bugungi kunini kechagi kunidan ko'ra ham xayrli va barakali qilgin!

بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

 «BISMILLAAHILLAZIY LAA YAZURRU MA'ASMIHI SHAY'UN FIL ARZI VA LAA FIS SAMAA'I VA HUVAS SAMI'UL ALIYM.»
(uch marta o'qiladi)

Robbanaa 'atinaa fid-dunyo hasanatan va fil-oxirati hasanatan va qinaa azoban-nor!

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu!

Mana shu⬆️mo'min-musulmonning tong ottirishidir. Ya'ni, tongimim, kunimiz aynan mana shunday kalomlar bilan, duo va salomlar bilan boshlanishi kerak!

Uyg'ondik, aniqrog'i o'limdan keyin qayta tirildik–alhamdulilloh!

Bizga yashash uchun yana bir kun hadya etildi–alhamdulilloh!

Iymonimiz qalbimizda ham, tilimizda ham turibdi–alhamdulilloh!


O'ldirganidan keyin qayta tiriltirgani uchun Robbimizga shukrona aytamiz.

Yana bir yangi kunni hadya etgani uchun shukrona aytamiz.

Iymonimizni salomat saqlagani uchun yana shukrona aytamiz!

Ya'ni, mo'min-musulmon har tongni aynan ana shunday shukronalik bilan kutib oladi.

Yangi kundagi hayotini tongdanoq

ZIKR VA DUOLAR

bilan, ya'ni ibodat bilan boshlaydi.


@Shahobiddin_Odil


الْأَخِلَّاءُ يَوْمَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ إِلَّا الْمُتَّقِينَ

Ўша Кунда(
қиёматда) тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир.
("Зуҳруф" сураси, 67-оят)

O‘sha Kunda(qiyomatda) taqvodorlardan boshqa do‘stlar bir-birlariga dushmandir.
("Zuhruf" surasi, 67-oyat)

@Shahobiddin_Odil


#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло Қиёмат куни: «МЕНИНГ ЖАЛОЛИМ УЧУН БИР-БИРЛАРИНИ ЯХШИ КЎРГАНЛАР ҚАНИ? БУГУНГИ КУНДА, ЎЗИМНИНГ СОЯМДАН ЎЗГА СОЯ БЎЛМАГАН КУНДА МЕН УЛАРНИ ЎЗ СОЯМГА ОЛУРМАН», дейди»,

дедилар».

(Муслим ривояти)

Дўстининг ҳам иймондан бебаҳра қолмаслиги учун қўлидан келган ёрдамини аямаган мўминлар чин дўстлардир.


Иймонли дўстини оғир аҳволда қолдирмайдиган дўстлар чин мўминлардир.


#BIR_HADIS_SHARHI

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Nabiy sollallohu alayhi vasallam:
«Alloh taolo Qiyomat kuni: «MЕNING JALOLIM UCHUN BIR-BIRLARINI YAXSHI KO‘RGANLAR QANI? BUGUNGI KUNDA, O‘ZIMNING SOYAMDAN O‘ZGA SOYA BO‘LMAGAN KUNDA MЕN ULARNI O‘Z SOYAMGA OLURMAN», deydi»,

dedilar».
(Muslim rivoyati)

Do‘stining ham iymondan bebahra qolmasligi uchun qo‘lidan kelgan yordamini ayamagan mo‘minlar chin do‘stlardir.


Iymonli do‘stini og‘ir ahvolda qoldirmaydigan do‘stlar chin mo‘minlardir.


@Shahobiddin_Odil


📝ALLOH YO‘LIDA DO‘STLASHISH:

– iymonli, ibodatli kimsa bilan do‘st tutinish;


– do‘stiga hamisha Allohning buyruqlarini eslatib turish;


– o‘ziga ravo ko‘rgan har bir yaxshilikni do‘sti uchun ham ravo ko‘rish;


– o‘zi qochgan har bir yomonlikdan do‘stini ham asrash, ogohlantirish;


– do‘stlar orasida dunyoviy manfaatlarning birinchi o‘rinda turmasligi, ya’ni do‘stlik faqatgina moddiy manfaatdorlikka asoslanmasligi;


– do‘stni Alloh taolo yaratgan bor kamchiligu fazilatlari bilan qabul qilish;


– har qanday holatda, ya’ni borida ham, yo‘g‘ida ham, yaxshi-yomon kunida ham do‘stining yonida bo‘lish; kerak bo‘lganda, undan molini ham, jonini ham ayamaslik;


– Alloh taoloning roziligi uchun do‘stini o‘zi yo‘q paytida ham har qanday kamsitish va nohaqliklardan himoya qilish, uning
sha’ni va obro‘yini o‘zining sha’ni va obro‘yi kabi qadrlash.

To‘g‘ri, bu aytilganlarga to‘liq amal qilish juda og‘ir, juda qiyin. Ammo, buning mukofoti jannat ekaniga astoydil ishongan holda harakat qilsangiz, in shaa Alloh, Robbul olamiynning O‘zi sizga yordam beradi va hadisda aytilganidek, Qiyomat kuni Arshining soyasidan joy oluvchi, birgalikda Jannatga kiruvchi baxtlilardan bo‘lasiz!

@Shahobiddin_Odil


📝АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ДЎСТЛАШИШ:

– иймонли, ибодатли кимса билан дўст тутиниш;


– дўстига ҳамиша Аллоҳнинг буйруқларини эслатиб туриш;


– ўзига раво кўрган ҳар бир яхшиликни дўсти учун ҳам раво кўриш;


– ўзи қочган ҳар бир ёмонликдан дўстини ҳам асраш, огоҳлантириш;


– дўстлар орасида дунёвий манфаатларнинг биринчи ўринда турмаслиги, яъни дўстлик фақатгина моддий манфаатдорликка асосланмаслиги;


– дўстни Аллоҳ таоло яратган бор камчилигу фазилатлари билан қабул қилиш;


– ҳар қандай ҳолатда, яъни борида ҳам, йўғида ҳам, яхши-ёмон кунида ҳам дўстининг ёнида бўлиш; керак бўлганда, ундан молини ҳам, жонини ҳам аямаслик;


– Аллоҳ таолонинг розилиги учун дўстини ўзи йўқ пайтида ҳам ҳар қандай камситиш ва ноҳақликлардан ҳимоя қилиш, унинг
шаъни ва обрўйини ўзининг шаъни ва обрўйи каби қадрлаш.

Тўғри, бу айтилганларга тўлиқ амал қилиш жуда оғир, жуда қийин. Аммо, бунинг мукофоти жаннат эканига астойдил ишонган ҳолда ҳаракат қилсангиз, ин шаа Аллоҳ, Роббул оламийннинг Ўзи сизга ёрдам беради ва ҳадисда айтилганидек, Қиёмат куни Аршининг соясидан жой олувчи, биргаликда Жаннатга кирувчи бахтлилардан бўласиз
!

@Shahobiddin_Odil

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.