📚📖📚
#РУҲИЯТ
📝 ТАВҲИД
Ҳаётда йўқдир маъно,
Роббга айтмасанг сано.
То тириксан, бўл гувоҳ,
Энг афзал иш–зикруллоҳ:
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Дил ва тилга бу одат
Руҳга ором, ҳаловат.
Мўмин яшайдир огоҳ.
Қалбида бўлса Аллоҳ.
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Бахтли инсон ўшадир,
Қалбга иймон қўшадир.
Йўллари ёруғ, равон,
Ҳамда пок турур иймон.
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Роббга севимли қуллар–
Барча Набий, Расуллар,
Ўзлари бўлиб гувоҳ,
Умматни этган огоҳ:
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Ҳақ диннинг рост каломи,
Тилда Аллоҳнинг номи,
Қалбга уни муҳрлаб,
Сўнг дам пичирлайди лаб:
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Мўмин деб қўйиб отин,
Тугал қилиб неъматин,
Бандасига берди У,
Абадий каломдир бу:
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Сўнгги манзил борганда,
Руҳ ҳам чарчаб, толганда,
Руҳ ва қалбга у мадор,
Кимки кўп қилса такрор:
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Ширк-у куфрдан қайтса,
Кимки чин дилдан айтса,
Келганида Қиёмат,
Аллоҳ қилгай шафоат.
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
#РУҲИЯТ
📝 ТАВҲИД
Ҳаётда йўқдир маъно,
Роббга айтмасанг сано.
То тириксан, бўл гувоҳ,
Энг афзал иш–зикруллоҳ:
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Дил ва тилга бу одат
Руҳга ором, ҳаловат.
Мўмин яшайдир огоҳ.
Қалбида бўлса Аллоҳ.
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Бахтли инсон ўшадир,
Қалбга иймон қўшадир.
Йўллари ёруғ, равон,
Ҳамда пок турур иймон.
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Роббга севимли қуллар–
Барча Набий, Расуллар,
Ўзлари бўлиб гувоҳ,
Умматни этган огоҳ:
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Ҳақ диннинг рост каломи,
Тилда Аллоҳнинг номи,
Қалбга уни муҳрлаб,
Сўнг дам пичирлайди лаб:
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Мўмин деб қўйиб отин,
Тугал қилиб неъматин,
Бандасига берди У,
Абадий каломдир бу:
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Сўнгги манзил борганда,
Руҳ ҳам чарчаб, толганда,
Руҳ ва қалбга у мадор,
Кимки кўп қилса такрор:
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
Ширк-у куфрдан қайтса,
Кимки чин дилдан айтса,
Келганида Қиёмат,
Аллоҳ қилгай шафоат.
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
"Лаа илааҳа иллаллоҳ!"
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil