Бугун — туғилган кун
ТАБРИКЛАЙМИЗ, ҚУТЛАЙМИЗ!
11 январь – 1984 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг аъзоси Тошпўлат Ҳайитбоев таваллуд топган айём. Тошпўлат Ҳайитбоев вилоятимиз журналистларининг катта қисмига устоз деса арзигулик ҳамкасбларимиздан.”Тўқимачилар овози”, “Коммунизм сари”, “Оқолтин”, “Гулистон янгиликлари”, “Меҳр” ва республикада нашр этиладиган “Маҳалла” газеталарида ўзининг журналистлик маҳоратини намойиш этди.
Таҳририятларда оддий мухбирликдан бош муҳаррирликгача бўлган йўлларни босиб ўтган Тошпўлат Ҳайитбоев орада Тошкент Сиёсатшунослик ва бошқарув институтини ҳам имтиёзли битирди.Туман ва ва вилоят ҳокимлигида масъул вазифаларда фаолият кўрсатди.
Фурсатдан фойдаланиб, айни вақтда кексалик гаштини сураётган, 2023 йилда муборак Умра сафарини адо этган ҳамкасбимизга умри зиёдалик, оилавий бахт, ҳамиша дўстлар, шогирдлар ва фарзанду неваралар ардоғида, эл-юрт назарида бўлишини тилаб қоламиз.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими