Сайхунобод хабарлари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🇺🇿 Сайхунобод тумани ва Сирдарё вилояти, ҳамда Республикага оид расмий хабар ва янгиликлар канали
Таклиф ва мурожаатлар учун:
📲 +998 91 502-86-03
🤖 @SayxunobodXabarlariBot
✍️ @SayxunobodAdmin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Янгиҳаёт тумани Хушнуд маҳалласидаги бун кўздан кечирди.


Президент Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги Хушнуд маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги ўзгаришлар билан танишди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
‼️ Қўқонлик табибнинг ҳақиқатан ҳам «мўжизавий» кучи борми?

Минглаб одамлар интернетда беморларни шунчаки бир силаб қўйиш орқали «даволаётган» табиб ҳақидаги видеоларни томоша қилиб, даво истаб унинг ёнига бораётганидан хабарингиз бор.

Хўш, табибнинг ҳақиқатан ҳам «мўжизавий» каромати борми?
Жавоб оддий: бу мутлақо ёлғон!

Ўзбекистон табобат академияси мутахассисининг биргина иқтибосини келтирсам:

«Биз илгари рўйхатга олган эдик. Кейин мен, нима қиласан, десам, гапирмаганларни гапиртираман, юрмаганларни югизаман, деганди. Тошкентга чақирдим. Ўтказиб, мана мана бу одам гапирмаяпти, инсулт бўлиб, гапирмай қолди, гапиртир, дедим. У ёққа юрди, бу ёққа юрди – ҳеч нарса қилолмади. Бор, йўқол, тошингни тер, дедим», – дея ҳикоя қилади у «Замон» информацион дастури мухбири билан суҳбатда.


Канал👉 https://t.me/yangihayot_gazetasi


"Yashil makon"da birlayashaylik

Bu davrda tumanimizda 641 ming dona manzarali, mevali va boshqa turdagi daraxt hamda buta ko‘chatlarini ekish belgilangan.

Ma'lumki, keyingi yillarda mamlakatimizda atrof-muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish, ekologik muammolarni hal etish va ularning salbiy oqibatlarini bartaraf qilish borasida ham izchil islohotlar amalga oshirilmoqda.

Jumladan, bugun erta tongdan Sayxunobod tuman hokimligi, “O‘zmilliybank AJ Sirdaryo filiali hamda tumandagi korxona va tashkilotlar, keng jamoatchilik vakillari ishtirokida «Yashil makon» umummilliy loyihasi doirasida mahalliy hudud iqlimiga mos keluvchi 50 mingdan ortiq manzarali va mevali daraxt ko‘chatlari o‘tqazildi.

Barchani astoydil bel bog‘lab, ushbu xayrli ishlarga o‘zlarining munosib hissalarini qo‘shishga chaqiramiz.


Бугун, 22 ноябрь Халқаро психологлар куни!

Барча психологларни ва соҳа фахрийларини бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз! Сизга мотивация бериб турадиган, ҳаётда психолог бўлиб кетган танишларга юбориб, уларни ҳам табриклаб қўйсангиз бўлади!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⁉️ Журналистикада холислик мезони нима?

⏺Сиз баҳоловчи эмассиз, сиз ахборот йиғувчи инсонсиз. Сиз суд, прокурор ёки адвокат эмассиз.

⚠️ Нима, қаерда, нима учун, қандай қилиб, деган саволларга жавоб излаш бу журналистика.

⏺Лекин биз кўпинча журналист баҳолаши керак, нима тўғри ёки нотўғри эканлигини халққа тушунтириб бериши керак, деймиз. Бу мен учун, мен билган журналистика учун нотўғри йўл.

⏺Журналистнинг шахсий фикри қизиқ эмас, унинг таҳлили қизиқ.

⏺Лекин бу таҳлил асосга эга бўлиши керак. Инсон ҳамиша билишни хоҳлайди ва биз ўша инсониятга ёрдам берувчи тарафмиз.

⏺Уларга буни яхши кўринг, буни ёмон кўринг, деб айтиш бизнинг ишимиз эмас. Одамлар буни ўзлари белгилашлари керак. Шунинг учун ҳам, масалан, менга холис бўлиш қийин эмас.
🎙 Навбаҳор Имомова, журналист

https://t.me/yangihayot_gazetasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Sayxunobod agroservis MTP mulkiy majmuasi

Manzil: Sirdaryo viloyati, Sayxunobod tumani, Turon MFY, A.Navoiy ko'chasi, 95-uy
Boshlang‘ich narxi: 5,1 mlrd so'm
Yer maydoni: 4,32 ga
Bino maydoni: 9602,2 kv metr

Boshlang'ich to'lov 15%, qolgan to'lovni 60 oyda bo‘lib to'lash imkoniyati mavjud.

https://t.me/yangihayot_gazetasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/SayxunobodXabarlari


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони




❗️ЎЗИНИ ЭГАЛИГИДА БЎЛМАГАН УЙ-ЖОЙДА 15 ЙИЛ УЗЛУКСИЗ ЯШАГАН ШАХС ЎША УЙГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ОЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан,


➖мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади

✅ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Brifing

Sayxunobod tumani Favqulodda vaziyatlar bo‘limi boshlig‘i Farxod Yakubov tomonidan kuz-qish mavsumini betalofat o‘tkazish maqsadida fuqarolarga murojaat yo‘llandi.

Shuningdek, tuman Favqulodda vaziyatlar bo‘limi tomonidan "Yong‘in xavfsizligi oyligi" doirasida amalga oshirilayotgan tadbirlar to‘g‘risida ma’lumotlar berib o‘tildi.







15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.