Zangiota jome masjidi dan repost
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
УМРАДА САЪЙ ҚИЛМАСДАН ТУРИБ СОЧИНИ ОЛДИРИБ ҚЎЙСА
CАВОЛ: Гуруҳимиздаги бир киши тавоф қилгандан кейин саъй қилмай масжиддан чиқиб сочини олдириб қўйибди. Бунинг ҳукми нима бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазкур киши саъй қилишдан аввал сочини олдиргани учун қўй сўйиши вожиб бўлади. Чунки умрада саъй қилиш ва соч олдириш орасидаги тартиб вожиб ҳисобланиб, вожибни тарк қилиш туфайли жонлиқ сўйиш лозим бўлади. Ундан ташқари саъй қилиш вақтида эҳромли бўлиш саъйнинг вожибларидан саналади. Шунингдек саъйнинг ўзи ҳам вожибдир. Уни тарк қилиш билан ҳам жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бир одам саъйдан аввал сочини олса, саъйни тарк қилгани учун бир жонлиқ, сочини вақтидан олдин олгани учун яна бир жонлиқ вожиб бўлади.
Агар соч олгандан кейин саъйни бажарса, вожиб бўлган икки жонлиқдан бири соқит бўлади. Лекин сочни ўз вақтидан аввал олгани учун вожиб бўлган жонлиқни сўйиш вожиблигича қолади.
لو طاف ثم حلق ثم سعي صح سعيه وعليه دم لتحلله قبل وقته
“Тавоф қилгандан кейин сочини олса, ундан кейин саъй қилса, қилган саъйи саъй ҳисобланиб, вақтидан олдин (сочини олиб) эҳромдан чиққани учун қон(қўй сўйиш) вожиб бўлади” (Иршодус сорий). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA