СУДЬЯ ВА ТАЛАБАЛАР УЧРАШУВИ
Судьялар талабалар билан мунтазам учрашувлар ўтказиб, самимий давра суҳбатлари ташкил этиши анъанага айланган. Бундай учрашувлар ёшларни янада кучлироқ билим олишга, мақсад сари интилишга чорлайди. Энг муҳими, бундай тадбирлар доимо жўшқин кайфиятда, самимий ва қизиқарли ўтади.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Ш. Тавбоев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи талабалари билан учрашув ўтказди.
Суд раиси талабаларни эркин мулоқотга ва фаол бўлишга чақирди. Мулоқот давомида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, давлатимизнинг ёшларнинг мустаҳкам билим олишига катта эътибор қаратаётгани, билим даргоҳларида яратилган шарт-шароитлар ҳақида мисоллар билан маъруза қилди.
Таъкидландики, бир амаллаб диплом олиш натижага эришиш эмас. Бугунги кунда замон тезлашиб, жамиятимиз ҳам шунга мос равишда ривожланиб бормоқда. Танлаган касби бўйича етарли фундаментал билимга эга, бир неча тилларни биладиган, дунёқараши кенг, давлат сиёсати ва ижтимоий ҳаётни теран ҳис қиладиган мутахассис ҳар қандай соҳада ўз жойини осон топади.
Кутилганидек, талабалар тадбирда фаол иштирок этди. Фикр-мулоҳазалар билдирилди, қизғин савол-жавоблар бўлди. Барча саволларга суд раиси батафсил тушунтириш берди.
Талабалар бундай учрашувларни тез-тез ташкил қилишни сўрашди ва албатта ижобий жапвоб олдилар. Лицей раҳбарияти билан бу борада талабалар иштирокида келишиб олинди.
Telegram I Facebook