Халқимиз меҳр-оқибатли. “3-декабр – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ватанимизнинг ҳар гўшасида, ҳар бир соҳаларида хайрли тадбирлар ўтказилмоқда.
Самарқанд вилоят судида ҳам хайрли, ҳам соғлик учун фойдали тадбир ташкил этилди. Вилоят суди тизимида тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди.
Шу муносабат билан вилоят, барча туманлараро, туман-шаҳар судлари раислари, судьялари ва суд ходимлари донорлик акциясида фаол иштирок этишди.
Самарқанд вилоят судига вилоят қон қуйиш Маркази мутахассислари таклиф этилди. Вилоят суди жамоаси ҳамжиҳатлик билан қон топширдилар. Туман ва шаҳар судлари жамоалари ҳам марказий шифохоналарга бориб акцияда қатнашдилар.
Telegram I Facebook