ВИЛОЯТ СУДИДА АДВОКАТЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Самарқанд вилоят судида вилоят суди раиси О. Ҳайитов, вилоят Маъмурий суди раиси Т. Файзиев ва Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Т. Қодиров вилоятда фаолият юритаётган адвокатлар билан кенгайтирилган очиқ мулоқот ўтказдилар.
Вилоят суди раиси О. Ҳайитов тадбирни кириш сўзи билан очиб, вилоят судлари раҳбариятини яна бир бор таништирди. Учрашувнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, долзарблиги ҳақида сўз юритди. Маъмурий суди раиси Т. Файзиев ва Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Т. Қодиров ҳам сўзга чиқиб бу учрашувнинг самарали бўлиши учун барчани фаол қатнашишга чақирди.
Тадбирда маърузабозлик бўлмади. Шундан сўнг, фикр-мулоҳазалар, савол-жавобларга навбат берилди. Адвокатлар навбати билан сўзга чиқиб, мазкур учрашув учун миннатдорчилик билдирган ҳолда ўз фикр-мулоҳазаларини, таклиф ва тавсияларини билдирдилар. Амалиёта дуч келинаётган муаммоли масалаларни баён қилдилар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни бартараф этиш борасида зарур таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Суд жараёнида жисмоний ва юридик шахсларни ишончли ва малакали ҳимоя қилиш чоғида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, одил судловга эришиш борасида адвокатларнинг ўрни ва ролини янада ошириш ҳамда суд мажлисларида тортишув тамойилига тўлиқ риоя этилишига доир масалалар муҳокама қилинди.
Вилоят суди раиси О. Ҳайитов ҳар бир адвокатнинг фикр-мулоҳазаси, саволи, таклиф ва тавсиясига муносабат билдириб борди. Айрим масалалар юзасидан аниқ ва ечимли жавоб берилди. Айрим фикрлар ёзиб олинди ва натижаси бўйича хабар берилиши таъкидланди.
Келгусида уларнинг қонуний ечимини топиши юзасидан икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ва тегишли чоралар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.
Жонли ва қизғин ўтган тадбирда билдирилган умумманфаатли таклифларни амалга татбиқ этиш ва бу каби мулоқотларни яна давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram I Facebook