Самарқанд ҳокимлиги Ялтадаги санатория учун ўтказган ярим миллиард сўм маблағ Бош вазир топшириғи билан ажратилгани аниқланди
Кимлар Ялтада дам олиши хизмат доирасида сир тутилмоқда.
Бош вазир Арипов топшириғига кўра, Э.Турдимов Ялтада дам олиш учун 20 кишига ярим миллиард сўм ажратгани маълум бўлди.
Тармоқларда "Пулинг бўлса бюджетда, ярим миллиардга дам оласан Ялтада" сарлавҳаси остида эълон қилинган хабарда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан Ялтада жойлашган «Ўзбекистон» санаторийсида 20 киши дам олиши учун 500 млн сўм маблағ сарфлангани айтилган.
Uzdiplomat суриштирувига кўра, ушбу маблағ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2022 йил 01 ноябрдаги 06/1-2408-сонли топшириғига асосан амалга оширилган.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши қарори билан тасдиқланган. Мазкур ҳужжат ХДФУ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) шаклида бўлгани учун унда кимлар дам олишга бориши ҳақида маълумотни очиқлашнинг имкони бўлмади.
Бироқ ҳужжатда кўрсатилган 20 нафар шахс ҳозиргача дам олишга жўнаб кетмаган.