VILOYAT SUDI

@SamarqandSudi Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Jinoyat ishlari bo’yicha Samarqand viloyat sudi rasmiy kanali / Официальный канал Самаркандского областного суда по уголовным делам
Takliflar / Предложения 👇
@SamSudQonunchilikBot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
04.01.2019 21:16
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
190
ta obunachilar
~312
1 ta e’lon qamrovi
~207
kunlik qamrov
~2
ta e’lon 1 kunda
164.2%
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
0 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
0 ta repostlar
Eslov va repostlar topilmadi
@SamarqandSudi iqtibos olgan kanallari
Zarnews.uz
16 Aug, 14:41
UzA | Расмий канал
15 Aug, 15:17
UzA | Расмий канал
14 Aug, 06:03
"O'ZARXIV" AGENTLIGI
UzPharmAgency
TDI.UZ
UZBEK-SILK
O'zbekiston yoshlar ittifoqi
AgroFin.uz
natlib.uz
Оила Маркази
UZSTAT
Urmon News
Uzbektourism.uz
Soliq xizmati xabarlari
Huquqiy axborot
Moliya vazirligi
madaniyat.uz
MINENERGY.UZ
Agrouzbekistan official
MinInnovation
SPORT VAZIRLIGI
Edu.uz rasmiy kanali
Xalq ta’limi vazirligi
Олий суд
14 Aug, 06:02
Shavkat Mirziyoyev_press-service
10 Aug, 13:28
Zarnews.uz
UzA | Расмий канал
Huquqiy axborot
UzA | Расмий канал
Zarnews.uz
Huquqiy axborot
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
VILOYAT SUDI 23 Aug, 05:25
VILOYAT SUDI 21 Aug, 19:02
VILOYAT SUDI 20 Aug, 14:24
VILOYAT SUDI 20 Aug, 14:23
VILOYAT SUDI 20 Aug, 13:46
VILOYAT SUDI 20 Aug, 09:29
Туман (шаҳар) судлари раислари ва девонхона мудирлари диққатига, судья Б.Алиқуловнинг хонасидан гиёҳвандлик билан боғлиқ, Ғ.Негматовнинг хонасидан порахўрлик билан боғлик жиноят ишларини 21 август куни соат 10:00 га қадар олиб кетишларизни сўрайди.
VILOYAT SUDI 16 Aug, 14:41
dan repost: Zarnews.uz
Одам “овлаган” она-болаларга ҳукм ўқилди

👉 http://zarnews.uz/y53

Каналга қўшилинг:
👉 @zarnews_uz
VILOYAT SUDI 15 Aug, 15:31
Судья нотўғри қарор чиқарса... бунга нима сабаб, билимсизликми, тажрибасизликми, бепарволикми? Қонунга ҳурматсизликми?

Президентимиз кўплаб маъруза ва чиқишларида “Одамларни рози қилишимиз керак” ёки “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, деган фикрларни таъкидлайди ва барчани шунга даъват этади. Шубҳасиз, инсон манфаатларини амалда таъминлашда мустақил суд ҳокимияти муҳим ўрин тутади. Шу боис сўнгги йилларда бу соҳада ниҳоятда катта ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим аҳамиятга эга. Фармонда судьялар ва улар билан биргаликда суд идораларида хизмат қилаётган ходимларнинг ҳам ойлик маошлари оширилиши белгилаб қўйилди. Ҳаттоки, Фармонга асосан судьяларнинг транспорт воситалари, суд ходимларининг эса намунали уй-жойларни сотиб олишлари учун имтиёзли кредитлар ажратиладиган бўлди. Бундай ҳолат шу кунга қадар ҳеч қачон юз бермаганлиги сабабли ушбу Фармонни тарихий, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Лекин биз учун яратилаётган шунча шароит ва имкониятларни қай даражада оқлаяпмиз, деган савол мени безовта қилади. Шу соҳанинг вакили сифатида, очиғини тан олиб айтишим керак, ҳаммамиз ҳам оқлаётганимиз йўқ.

Жиддий камчиликлар кўп

Таҳлиллар шуни кўрсатаяптики, сўнгги пайтларда судларда кўрилаётган ишлар сифат жиҳатидан қониқарли даражада эмас. Юқори судлар томонидан қуйи судларда кўриб чиқилган ишларнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши ҳолатлари кўп учраётганлиги ачинарли.

Шу ўринда нега биринчи инстанция, апелляция ва кассацияда иш кўрган судья ўз ваколат доирасида ишларни қонуний кўрмаяпти, бунинг сабаби нимада, деган ҳақли савол туғилади. Эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган 6 ой мобайнида судьялар томонидан кўрилган ишлар ҳар томонлама тўла текширилиб, аниқланган ҳақиқий ҳолатга қонуний баҳо бермаслик, жиноят ишлари бўйича Жиноят кодексининг 57-моддасини нотўғри қўллаб, енгил жазо тайинлаш, Жиноят кодексининг 72-моддасини нотўғри қўллаб, шартли жазо тайинлаш, қўшимча жазо тайинлаш қонунда лозим бўлса-да, тайинламаслик, етказилган зарар миқдорини асоссиз камайтириш ҳамда тақиқда бўлган мол-мулкни асоссиз равишда рўйхатдан чиқариш, суд қарорларини ўз вақтида ижрога қаратмаслик ҳолатлари ариза ва шикоятлар оқимининг ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича давлат божи ундиришни асоссиз кечиктириш ёки уни тўлашдан озод қилиш, тарафларга никоҳдан ажралиш ҳақида ярашиш учун муҳлат бермаслик ёки муддатини асоссиз равишда қисқартириш ҳолатлари, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини асоссиз равишда янги очилган ҳолатлар бўйича, деб бекор қилиш, суд қарорларини ўз муддатида ижрога қаратмаслик, суд қарорларига нисбатан берилган шикоятларни ҳаракатсиз қолдириш каби ҳолатлар кузатилмоқда.

Иқтисодий ишлар бўйича неустойка суммаларни асоссиз равишда камайтириш, зарарларни ундириш ишлари бўйича етказилган зарарнинг ҳақиқий миқдорини аниқламаслик ҳолатлари ҳам мавжуд.

Маъмурий ишлар бўйича ҳам шу каби хатолар билан чиқарилган қарорларнинг бекор бўлиши ва ўзгартирилиши кузатилмоқда. Натижада фуқаролар айрим судьяларнинг хатти-ҳаракати юзасидан юқори судга ва бошқа идораларга тинимсиз ариза ва шикоятлар юбораяпти. Таъкидлаш керак, фуқаролар юқори судларнинг жавобларидан ҳам норозиликларини билдириб, чора кўриш учун Судьялар олий кенгашига мурожаат этмоқда.

Судьялар томонидан йўл қўйилаётган бу каби камчиликларни кўриб ўйлаб қоласан киши...

Бундай асоссиз қабул қилинадиган қарорлардан кўзланган мақсад нима? Ёки қандай омил борки, судья нотўғри қарор чиқараяпти? Бу судьяларнинг билимсизлигими? Тажрибасизликми? Бепарволикми? Қонунга ҳурматсизликми ёки билиб туриб моддий манфаатдорлик эвазига ўз ваколатини суиистеъмол қилишми?

Порага қарши кураш бўйича тавсиялар
To‘liq o‘qish
VILOYAT SUDI 15 Aug, 15:31
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида коррупцияга қарши кураш чора-тадбирларини яна бир бор кўрсатиб берди. Шунингдек, жорий йилнинг 15 июнь куни Олий Мажлис Сенатида коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, айниқса, суд тизимида бу каби иллатларнинг мавжудлигини асло кечириб бўлмайди. Оммавий ахборот воситалари орқали мамлакатимизда шу йил 6 ойда қанчалаб мансабдор шахслар, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида хабарлар берилди. Уларнинг деярли барчасига коррупция айблови қўйилган. Бу масалада, судьялар билан бир неча бор йиғилиш ўтказдик, хатлар ёзилди, лекин вазият ўнгланмаяпти.

Ўтган 6 ой мобайнида Кенгаш томонидан 89 нафар судья¬га нисбатан интизомий иш қўзғатилди ва чора кўриш учун тегишли малака ҳайъатларига юборилди. 11 нафар судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди. 2 нафар судьяга нисбатан Бош прокурор томонидан жиноят иши қўзғатилганлиги сабабли тегишли тақдимномага асосан уларни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди, бирининг ваколати муддатидан олдин тугатилди, яна бирини жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилиб, ваколати тўхтатилди. Июль ойининг бошида ҳам бир нафар судьяга нисбатан жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди. 12 нафар судьянинг аризаси олиниб, муддатидан олдин вазифасидан озод этилди.

Ахир, соҳада шунча ижобий ўзгаришлар қилинаяпти. Судьяларнинг ойлик иш ҳақини яна ошириш ҳақидаги масала ҳам кун тартибида турибди. Лекин юқорида санаб ўтган нохуш ҳолатлар камаймаяпти.

Коррупцияга қарши курашда зарурий чораларни кўриш билан бирга, айрим қонун нормаларини тарғибот қилишни ҳам таклиф этган бўлардим.

“Қарс, икки қўлдан чиқади”, деган нақл бор. Фуқаролар ҳам қайсидир қинғир йўллар билан мақсадига эришишга интилиш ўрнига қонун нормаларини ўқисин, ўргансин. Таниш-билишчилик, турли илтимослар, ўз манфаати учун ҳеч нарсадан тоймайдиган, моддий манфаат, деб қонунларни оёқости қилиб, қасамёдини бузадиган, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмайдиган судьялар, суд ходимларига ва ушбу суд идораларига иш юзасидан келиб кетаётган фуқароларга қонун талабларини эслатиш ва огоҳлантириш мақсадида қуйидаги қонун нормаларини ҳамма учун кўринадиган жойга 1-2 метр масофадан бемалол ўқиш мумкин бўлган катталикдаги ҳарфларда, ўқишга қулай тартибда ёзиб қўйиш зарур, деб биламан.

Инсондаги ҳар қандай ёмон одатлар – бепарволик, дангасалик, масъулиятсизлик, ўз манфаатини устун қўйиш ҳаётда олган тарбиясига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ эканлигини яхши биламиз. Лекин судьялар оила тарбиясидан ташқари, мактабда, олий ўқув юртида илм олиш билан бирга, судьялик лавозимига келгунига қадар ҳаёт тажрибасига эга бўлиб, ундан ҳам сабоқ чиқарган, ибрат олган бўлиши керак. Шунинг учун ҳам мен яна бир бор мутафаккир аждодимиз Абдулла Авлонийнинг: “Тарбия биз учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир”, деган ҳикматларини ёдингизга солмоқчиман. Бу бежиз айтилмаган. Ахир, тарбиясиз ва маънавиятсиз, ўзини тийиб юролмайдиган инсонларни қандай аҳволга тушганларини кўряпмиз-ку.

Нафсни тийишни уддалайдиган киши — ҳар томонлама кучли ва ақллидир, уддалай олмаганлар — маънавиятдан оқсаган кучсиз ва ожиз кишилардир. Шунинг учун айрим мансабдорлар босар-тусарини билмай қолади ва кўнгли тусаган ишни қилиб, ҳаттоки жирканч қилмишлардан ҳам ҳазар қилмайди.

Хулоса қилиб айтганда, қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни беғараз амалга ошириш жараёнида, ҳар қандай йўсинда манфаатдор бўлишга уриниш, ҳаракат ва ҳаракатсизликнинг натижаси оддий фуқароми, мансабдорми, ким бўлишидан қатъи назар, охир-оқибат яхшилик билан тугамайди.
To‘liq o‘qish
VILOYAT SUDI 15 Aug, 15:31
Шунинг учун киши ҳар бир ишни қилишдан аввал, шундай қилиш мумкинми, дея ўз-ўзига савол қўйиб, бу ҳуқуқ-мажбуриятим доирасига кирадими, шу иш оқибатида ўзимга ва оила аъзоларимга зарар етмайдими, деган фикрларни обдон ўйлаб, яъни “етти ўлчаб бир кес” иборасига амал қилиб, кейин ҳаракат қилса, ҳеч қандай бало-қазоларга учрамайди, демоқчиман.

Бир доно киши: “Фақирлигим — ҳалоллигим, Ватанимга, халқимга содиқлигим исботи”, деган экан.

Ёзганларимни ҳам раҳбарнинг талаби, ҳам шу соҳа оқсоқолининг, агар кимда-ким тан олса устознинг шогирдларига қарата айтган насиҳати, деб қабул қиласиз, деган умиддаман.

Убайдулла МИНГБОЕВ,
Судьялар олий кенгаши раиси,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист

Манба: "Инсон ва қонун" газетаси
To‘liq o‘qish
VILOYAT SUDI 15 Aug, 15:17
Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasida-turizm-so-asini-yanada-rivozhlantir-15-08-2019

Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
VILOYAT SUDI 14 Aug, 06:03
Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

http://uza.uz/oz/politics/khususiy-mulkni-imoya-ilish-va-mulkdorlar-u-u-larining-kafol-14-08-2019

Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
To‘liq o‘qish
VILOYAT SUDI 14 Aug, 06:03
VILOYAT SUDI 14 Aug, 06:02
dan repost: Олий суд
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
Вазирлик ва идоралар, банк ва суғурта компанияларининг Телеграм-каналлари каталоги шакллантирилди.
Марҳамат, уларга обуна бўлинг ва дўстларингизга улашинг!
______________

Уважаемые подписчики нашего канала!
Ниже приведен каталог телеграм-каналов министерств, ведомств, банков и страховых компаний.
Подпишитесь и поделитесь с друзьями!

⬇️ ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИ/ГОСОРГАНЫ

ЎзР Олий суди/Верховный суд: https://t.me/oliysuduz
ЎзР Фанлар Академияси/АН РУз: https://t.me/ANRUz

⬇️ ВАЗИРЛИКЛАР/МИНИСТЕРСТВА:

ХТВ/МНО: https://t.me/uzedu
ССВ/Минздрав: https://t.me/ssvuz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги/МинВУЗ:
https://t.me/eduuz
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
https://t.me/Minsportuz
Инновация вазирлиги/Мининновации:
t.me/mininnovation
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги/Минсельхоз:
https://t.me/agro_uzbekistan_official
Мудофаа вазирлиги/Минобороны:
https://t.me/mudofaa_press
Мактабгача таълим вазирлиги/МДО:
https://t.me/mdokanal
Энергетика вазирлиги/Минэнерго:
https://t.me/minenergy_uz
Маданият вазирлиги/Минкультуры:
https://t.me/madaniyatvazirligi
Молия вазирлиги/Минфин: https://t.me/minfinuzb
Адлия вазирлиги/Минюст: https://t.me/huquqiyaxborot
Сув хўжалиги вазирлиги/Минводхоз:
https://t.me/TGminwater

⬇️ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ/ГОСУДАРСТВЕННЫЕ КОМИТЕТЫ

Солиқ қўмитаси/Государственный налоговый комитет: https://t.me/soliqnews
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси "Госкомтуризм": https://t.me/uzbektourismofficial
Божхона қўмитаси/Таможенный комитет:
https://t.me/customschannel
Ўрмон хўжалиги қўмитаси/Комитет лес.хоз.:
https://t.me/urmon_news
Экология қўмитаси/Госкомэкологии:
https://t.me/ecogovuz
Геология қўмитаси/Госкомгеологии:
https://t.me/uzdavgeolcom
Давергеодезкадастр қўмитаси/ Госкомземгеодезкадастр https://t.me/ygk_uz
Статистика қўмитаси/Госкомстат: https://t.me/uzstatistika
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси: https://t.me/VeterinariansUzbekistan

⬇️ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА КОРХОНАЛАРИ/ГОСПРЕДПРИЯТИЯ:

«Оила» маркази/Центр «Оила»: https://t.me/oilamarkazi
Навоий КМК/НГМК: https://t.me/pressangmk
“Ўзбекистон” НМИУ/ТПТД “Узбекистан”:
https://t.me/iptduzbekistan
“Ўқитувчи” НМИУ/ТПТД “Ўкитувчи”:
https://t.me/uqituvchi_nmiu
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси/Нац. библиотека Узбекистана: https://t.me/natlibuz
“Ўзбекконцерт” ДМ: https://t.me/uzbekkonsert_dm
Товар-хом ашё биржаси/ТСБ: https://t.me/rtsb_uz
Ўзбекистон ССП/ТПП: http://t.me/uzchamber
"O'zshahar qurilish invest" ИК:
https://t.me/uzshahar_arzon_uy_joy
«Ўзбекинвест» МСК/НСК “Узбекинвест”:
https://t.me/uzbekinvestnic
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси: https://t.me/agrofinuz

⬇️ДАВЛАТ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ, АЖ ВА АК/ГАО, АО И АК:

Ўзагролизинг АЖ: https://t.me/uzagroleasingjsc
Ҳудудий электр тармоқлари АЖ/АО РЭС:
https://t.me/hetmuloqot
“Ўзбекнефтегаз” АЖ: https://t.me/ao_uzbekneftegaz
«Кафолат» суғурта компанияси АЖ/АО Страховая компания “Кафолат”: https://t.me/kafolat_sugurta
“Ўзбекистон темир йўллари”/”Узбекские железные дороги: https://t.me/AAAAAEhqMj5am1_n7C4kWA
"Ўздонмахсулот" АК: https://t.me/uzdonyangiliklari
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ: https://t.me/AO_Hududgaztaminot
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ: http://t.me/uzatsx

⬇️УЮШМА ВА ИТТИФОҚЛАР:

Ёшлар Иттифоқи/Союз молодежи:
https://t.me/yoshlarittifoqi_uz
“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси/Ассоциация “Узэлтехсаноат”: https://t.me/uzeltexsanoat
Республика “Ҳунарманд” уюшмаси:
https://t.me/sohibi_hunar
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси: https://t.me/pillachilik

⬇️ИНСПЕКЦИЯЛАР/ИНСПЕКЦИИ

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси:
https://t.me/uzdavkarantinuz
Таълим инспекцияси: https://t.me/uztdi
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси: https://t.me/Uztemiryulnazorat

⬇️ АГЕНТЛИКЛАР/АГЕНТСТВА:

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги: https://t.me/Uzpharm_agency
Давлат активларини бошқариш агентлиги/Агентство по управлению госактивами: https://t.me/DAVAKTIVUZ
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги/НА "Узбеккино": https://t.me/uzbekkinopress
“Ўзархив” агентлиги/”Узархив”: http://t.me/uzarchive
“Ўзстандарт” агентлиги/Агентство “Узстандарт”: https://t.me/UzstandardChannel
To‘liq o‘qish
VILOYAT SUDI 12 Aug, 19:06
VILOYAT SUDI 10 Aug, 13:28
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
www.president.uz/uz/2795
--
Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит
www.president.uz/ru/2795
VILOYAT SUDI 9 Aug, 20:55
dan repost: Zarnews.uz
Судлар раисларининг сайёр қабулида қандай мурожаатлар кўрилди?

👉 http://zarnews.uz/fgy

Каналга қўшилинг:
👉 @zarnews_uz
VILOYAT SUDI 8 Aug, 14:19
dan repost: Марқаев Ёқубжон
http://zarnews.uz/f2v
VILOYAT SUDI 7 Aug, 13:41
VILOYAT SUDI 7 Aug, 07:33
Жариманинг 70 фоизи тўланса, қолганидан озод бўлиш мумкин бўлади

👉 https://kun.uz/79187029

📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
To‘liq o‘qish