Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти СамарқанддаБугун Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтига Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихико Танака бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Институт JICA ҳамда Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети билан ҳамкорликда “Самарқандда хурмо мевасини қуритиш орқали қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш” лойиҳаси устида иш олиб боряпти. 2023-2026 йилларда амалга ошириш режалаштирилган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
Делегация аъзолари институтда хурмони қуритиш лойиҳасида олиб борилган ишлар билан танишди. Бир ой ичида қуритилган хурмо мевасидан япониялик меҳмонлар ҳам таътиб кўрди.
Меҳмонлар институтда амалга оширилаётган бошқа лойиҳалар билан ҳам танишди ҳамда институт ҳовлисига дарахт кўчати ўтқазди.
Институт раҳбарияти келгусида Япония олий таълим муассасалари билан янада истиқболли лойиҳалар устида ишлаш истаги борлигини билдирди.
Хуршида ЭРНАЗАРОВА.✅
@Zarnews_uz