Ustoz Kundaligi dan repost
Номсиз пост
Қизиқ латифа эшитгандим.
Журналист бодринг етиштирувчи фермердан сўрабди:
— Фермангизда ит боқишингизнинг яхши тарафи нима?
— Бодринг емайди!
Журналист яна сўрабди:
— Фермангизда ит боқишингизнинг ёмон тарафи-чи?
— Бодринг емайди..
Мендан инсон психологиясини ўрганиш ҳақида сўрашса, шунга ўхшаш жавоб берардим:
Яхши тарафи — инсонларнинг ичини ўқиб оласиз.
Ёмон тарафи — инсонларнинг ичини ўқиб оласиз.
Яъни инсонларни ўқиш бир томондан фикрлашингизни ривожлантирса-да, оғриқли томони ҳам бор:
Одамлардаги — ҳасад, ғараз, ўзини сиз билан солиштириш, сунъийлик, иккиюзламачилик, руҳий камчиликлар, хуллас, ҳамма ҳаммаси сизга кўринишни бошлайди.
Аксар инсонларнинг бахтсиз эканлигини англаб етасиз. Ҳақиқатлар — аччиқ.
Энг азоблиси, яқинларингизни ичини ҳам дарров «ўқиб» оласиз. Ўқийсиз-у ўзингизга "Қаерданам илм олдим. Мазза қилиб бахтли юравермайманми?", деб қоласиз.
Хулоса
Илмнинг — тўлови бор.
Постга қандай ном берган бўлардингиз?
@Ustoz_kundaligi