Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд-тергов амалиётининг ўрни
Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда, жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда ҳамда фуқаролар ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, қолаверса, қонун ҳужжатларини амалиётда қўллаш самарадорлигини ошириш ва такомиллаштиришда суд ҳокимияти алоҳида ўрин тутади. Хусусан, 28.01.2025 йилда қабул қилинган“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 1022-сонли қонун ҳам ўз аҳамиятига эга. Ушбу қонун билан тергов судьялари томонидан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш босқичида процессуал қарорларга санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш масалаларини қонунчиликда белгилаш мақсадида ушбу Қонун билан тергов судьяларининг ваколатлари жумласига киритилган ишларни кўриб чиқиш асослари ҳамда тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шу жумладан, Тергов судьяси якка ўзи иш тутиб, ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда судга қадар иш юритиш босқичида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан суд назоратини амалга оширади.Тергов судьясининг ваколатлари жумласига: маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш билан бирга, қуйидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш киради, яъни
-қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги;
-қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги;
- ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатгача узайтириш тўғрисидаги;
- паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги;
-айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги;
- шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги;
-айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги;
-мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги;
-почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги;
-прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги;
-тинтув ўтказиш тўғрисидаги;
-телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги;
-мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш киради.
Бундан ташқари, мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади деб белгиланди.
Шунингдек, судья тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, тинтув ўтказиш тўғрисида ёки тинтув ўтказишни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. Судьянинг тинтув ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак деб қатъий белгилаб берилди.
Умуман олганда, ушбу қонун билан суд-тергов соҳасида кенг кўламли ижобий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.Чунки, суд тергови тизими жиноят ишларини адолатли, шаффоф ва қонуний тарзда кўриб чиқишга хизмат қилади. Ушбу тизим жиноят содир этган шахсларнинг айбдорлик ёки айбсизлигини аниқлаш, тарафларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва холис суд қарорларини қабул қилиш учун муҳим ҳисобланади.
Жиноят ишлари бўйича Иштихон туман судининг раиси Ж.Раупов
Самарқанд вилоят судининг судьяси З.Ибрагимов