2025 йил 29 январгача амалда бўлган қонунчиликка кўра, етарли даражада асосларга эга бўлса суриштирувчи ёки терговчи телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни эшитиши ёки ахборотларни олиши мумкин эди.
Мазкур қонун билан ЖПКнинг 169-170-моддалари тўлдирилди ҳамда янги 169-1 ва 169-2-моддалар қўшилди.
Шу билан бирга ЖПКга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, тергов давомида – қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш (муддатини узайтириш), паспортнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, мол-мулкни хатлашга доир илтимосномалар тергов судьялари томонидан ҳал қилинади. Кечиктириб бўлмайдиган айрим зарур ҳолларда терговчилар суднинг розилигисиз процессуал ҳаракатларни амалга ошира олади, лекин бунда 24 соат ичида прокурор ва суд хабардор қилинади. Тергов судьяси ушбу ҳаракатлар қонунийлигини 48 соат ичида текширади, агар терговчи ёки суриштирувчининг ушбу ҳаракатлари қонунга зид бўлса, улар қўлга киритган далиллар номақбул, деб топилади.
Шунингдек, ЖПКнинг 382-моддасидаги прокурорнинг ўз ваколатлари доирасида терговчининг тинтув, сўзлашувларни эшитиш каби ҳаракатларига розилик бериши ёки судга илтимоснома киритиши ҳақида алоҳида банд киритилди.
Бундан ташқари, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилдияъни ушбу моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томондан кўриб чиқилади.
Ушбу ўзгаришлар тергов жараёнида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиради.
Маъруфжон Рузиев,
жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг тергов судьяси