Аҳоли билан учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 30 январь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг тергов судьяси Акмал Алимов томонидан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги транспорт назорати инспекциясининг автомобил ва сув транспортида назорат бошқармаси маъмурий биносида аҳоли билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда жамиятда оилавий зўравонлик қарши курашиш, хотин қизларнинг тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун ва қонун ости ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрь куни қабул қилинган “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти тушунтириб берилди.
Бундан ташқари, болаларга нисбатан зўравонлик, шу жумладан жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар олдини олиш борасида тезкор ва зарур чора тадбирларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди, болаларга нисбатан зўравонликнинг барча ҳолатларида мажбурий ҳисобот бериш ва кўп идоравий аралашувини таъминлаш, рағбатлантириш учун механизмлар, тартиблар ва кўрсатмаларни, жумладан кўп агентлик ва болалар учун қулай инфратузилмани яратиш ва ўқитувчиларни, тиббиёт мутахассисларини, ижтимоий хизматчиларини ва маҳалла вакилларини зўравонликнинг турли шаклларини аниқлаш ва шунга кўра жабрланувчиларни йўналиштириш учун ўқитиш бўйича тегишли чора тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Учрашувда фуқаролар томонидан ўзларини қизиқтирган масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушди, ушбу мурожаатлар жойида ўрганилиб, уларнинг қонуний ечими юзасидан тушунтиришлар берилди.
Жиноят ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар судининг раиси Ориф Пардаев