АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2025 йил 17 январь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг тергов судьяси Мизроб Бахриев томонидан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги транспорт назорати инспекциясининг автомобиль ва сув транспортида назорат бошқармасининг Самарқанд вилоят бўлими биносида аҳоли билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда аҳолининг ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот қилиниб, коррупцияга қарши курашишга қаратилган қонунчилигимизга киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида тушунчалар берилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти тушунтириб берилди. Учрашув қизғин, баҳс ва мунозараларга ҳамда савол жавобларга бой тарзда ўтказилди, учрашув жараёнида мазкур масала юзасидан аҳоли вакилларининг қилган мурожаатлари жойида ўрганилиб, уларни қонуний ва ўз муддатида ҳал қилиниши юзасидан тушунчалар берилди.
Жиноят ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар судининг раиси Ориф Пардаев