Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма.
Қуръони Карим ота-онанинг фарзанддаги ҳаққини баён қилибгина қолмай, қариндошларнинг ҳам бир-бирларида ҳаққи борлигини билдирмоқда. Имкони бор, ўзига тўқ кишида ночор, ёрдамга муҳтож қариндошларнинг ҳаққи бор. Бу ҳақ уларга Аллоҳ томонидан берилган. Бой-бадавлат киши ўз қариндошларига ёрдам берганида, миннат ёки фазлини кўрсатиш учун эмас, балки Аллоҳ амрини адо этиш, Аллоҳ белгилаган ҳақни бериш учун иш қилган бўлади. Шунингдек, ночор қариндош ўзининг бой-бадавлат қариндошидан бирор нарса олганда, унинг олдида хору зор бўлиб эмас, Аллоҳ унга белгилаган ҳақни олаётганини тушуниб, ўзини эркин тутиб олади. Шунингдек:
«Мискинга ва кўчада қолганга ҳам» ҳаққини адо эт.
«Мискин»–ҳаёт ўтказишда моддий жиҳатдан қийналиб қолган камбағал одам.
«Кўчада қолган»–юртида бой-бадавлат бўлса ҳам, сафарда турли сабабларга кўра ночор иқтисодий ҳолга тушиб қолган шахс. Мана шу тоифадаги кишиларнинг ҳам бой-бадавлат мусулмоннинг молу мулкида Аллоҳ тайин қилган ҳаққи бор. Қуръони Карим бой-бадавлат кишиларга ота-она, қариндош, мискин ва кўчада қолганларга қўлларидаги молу мулкдан сарфлашни амр қилиш билан бирга,:
«Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма», демоқда.
Ислом нуқтаи назарида, исрофгарчилик-ноҳақ, ҳаром-хариш йўлларга мол-дунё сарфлашдир. Агар инсон бору йўғини ҳақ йўлда сарф қилиб битирса ҳам, исрофга йўл қўйган ҳисобланмайди. Аммо ноҳақ ишга, ҳаром-харишга арзимаган пул сарфласа ҳам, исрофгарчиликка йўл қўйган бўлади.
https://t.me/sayyid_baraka